Latest news

12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  0 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  4 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  12 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8

Суюнов нега йўқ? News

Суюнов нега йўқ?

Ўзбекистон терма жамоасининг Туркия йиғинига жалб этилган таркибдан тушиб қолган "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов нега йўқлиги ҳақида Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида қуйидаги фикрларни билдирди.

"ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоасининг Туркияда (15-29 декабрь) ўтказадиган йиғини учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Эктор Купер Туркияга 27 нафар футболчи билан йўл оладиган бўлди.

Таркибдаги 4 нафари дарвозабонлар, 8 ҳимоячи, 12 ярим ҳимоячи ва 3 нафар  ҳужумчи Осиё Кубоги олдидан кўриладиган тайёргарликнинг якуний босқичида иштирок этишади.

Мазкур кенгайтирилган таркибга кеча ёзганимдек Купер аввал терма жамоа йиғинига жалб этмаган янги номлар ҳам йўқ эмас. Улар Жавоҳир Илёсов (дарвозабон), Фозил Мусаев (таянч ярим ҳимоячи) ва Дилшод Раҳматуллаев (таянч ярим ҳимоячи). Фақатгина Шерзод Аъзамов рўйхатдан тушиб қолгани тушунарсиз. Суперлигада энг барқарор ва ишончли ўйнаган мазкур марказий ҳимоячи Купер шорт-листидан ўрин олганди. Аммо Туркияга борадиган рўйхатда кирмагани кутилмаган янгилик бўлди.

Кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган ва Купернинг ўйин услубига тушмагани боис эътибордан четда қолган Рашидов ниҳоят яна термага қайтарилди. Купер ҳар йиғинда жалб этган футболчилар орасидан Козак ва Ҳусниддин Ғофуров тушиб қолди. Интизом тарафлама Куперга маъқул келмаган Виталий Денисов яна рўйхатга киритилмади.

Жорий мавсумда Суперлигада энг яхши дарвозабон бўлган (энг кўп қуруқ ўйин, энг кам гол ўтказган) Элдорбек Суюнов "Пахтакор" машғулотида қўлини панжасини синдириб олгани ҳақида хабар бергандик. Гипс камида 3 ҳафта ечилмаслиги ва Суюнов декабрь ойининг сўнгги 10 кунлигида машғулотларга қатнашиши кутилганди.

Дарвозабон айнан терма жамоа билан Туркия йиғинига бориш учун атайин гипсни кутилганидан ҳам аввалроқ ечтириб, даволаш жараёнини тезлаштириш мақсадида синган жойига шина қўйдиришга ҳам улгурди. Ҳозирда синган жойини тезроқ битиши учун махсус муолажа олмоқда. Очиғи, Суюнов Туркия йиғинига боришни жуда истаганди. Туркия йиғинига борадиган таркибдан тушиб қолгани дарвозабонни ранжитгани бор гап.

Ҳозирда терма жамоамизнинг асосий кипери бўлиши учун муносиб ва лойиқ номзодни Туркия йиғинидан тушиб қолгани Осиё Кубогига бориш имкониятларини қанчалик пасайтириб юборди, бу борада аниқ бир нарса дейиш мушкул.

Шу боисдан ҳам терма жамоа шифокори Аброр Пирриевга мурожаат қилдим. Аброр аканинг айтишича, Суюнов ҳали қитъа чемпионатига қадар тикланишга улгуради. Ҳаттоки дарвозабон Туркия йиғинига бориши ва бир неча кундан сўнг машғулотларни аста-секин бошлаши мумкин эди. Бироқ мураббийлар штаби машғулотларда тўлақонли қатнаша олмаслиги ва назорат учрашувида майдонга туша олмаслиги сабабдан Суюновнинг ўрнига бошқа дарвозабонни Туркияга олиб кетишни маъқул кўришди. Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, Туркия йиғинидан қайтилгач, Суюновнинг синган панжаси яна қайта текширувдан ўтказилади ва тиббий хулосага кўра якуний қарорга келинади. Жароҳатни битиш жараёнидан келиб чиқиб айтганда, Суюновнинг Осиё Кубогига бориш имкониятлари йўқотилмаган.

Тахминларга кўра, дарвозабон қитъа чемпионатига қадар буткул тикланишга улгуради. Ҳар ҳолда Элдорбек Суюнов бунинг учун қўлидан келган барча ишни бажариб, муолажа жараёнини янада тезлатиб юборган", - деб ёзади сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика