Latest news

12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  0 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  14 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10

"Silk Way Cup" мусобақасида 2-ўринни олган "Сўғдиёна-W" жамоаси қизлари тақдирланди News

"Silk Way Cup" мусобақасида 2-ўринни олган "Сўғдиёна-W" жамоаси қизлари тақдирланди

Хабарингиз бор, "Сўғдиёна-W" клуби Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида Халқаро "Silk Way Cup" турнирида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Шу муносабат билан куни кеча Шерали Бабакулов бошчилигидаги "Сўғдиёна-W" жамоаси Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашуви олдидан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси,  Жиззах вилояти ҳокимилиги томонидан тақдирланди. 

Мазкур тақдирлаш маросимида "Сўғдиёна-W" жамоасига омад, зафарлар бундан ҳам яхши ўринларни эгаллашини тилаб қолишди. Шу билан биргаликда тақдирлаш маросимида сўзга чиққан ўзбек футбол журналистикаси отахони Ахбор ота Имомхўжаев аёллар футболига омад тилаб, аёллар футболини бунданда юқори савияда бўлиб ўтишига тилакдош эканликларини билдириб ўтдилар. Ўз фикрлари якунида Жиззах  футболига катта ҳисса қўшиб келаётгани учун, Жиззах вилояти ҳокимлигига ва "Сўғдиёна" клуби  раҳбариятига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Шунингдек "Биик-Казигурт" аёллар жамоаси раҳбарияти томонидан Жиззах вилоят ҳокимлигига ва "Сўғдиёна" клуби раҳбариятига ташаккурномалар тақдим этилди.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика