Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради
13 jul 2025 18:20
News
Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради
"Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубини тарк этиб, фаолиятини Қатарнинг "Ал Садд" клубида давом эттиради.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи аллақачон "Ал Садд" билан шахсий шартнома имзолаган.
33 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Ал Аҳли" сафига келиб қўшилганди. Фирмино бу вақт ичида барча турнирларда 65 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt бразилияликнинг бозор нархини 5 млн еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : x.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments