Португалиялик мутахассис 2014 йилдан бери монегаскларни бошқараётганди. Жамоа унинг қўл остида Франция чемпиони бўлди (2016-17). Айнан ўша мавсум "Монако" Чемпионлар лигаси ярим финалигача етиб борган эди.
"Монако" жорий мавсум тўққиз турдан сўнг Франция чемпионати турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.