Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Превью. "Олимпик" Қаршида "Насаф"га қарши News

Превью. "Олимпик" Қаршида "Насаф"га қарши

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ўз майдонида Тимур Кападзе қўл остидаги "Олимпик"ни қабул қилади.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Суперлигада 4 марта тўқнаш келишган. "Аждарлар" икки бор бу рақибни таслим қилган, 1 марта "Олимпик"нинг қўли баланд келган, яна бир бор дуранг қайд этилган. "Насаф" бу ўйинларда 8та гол урган ва 5та гол ўтказган.

Қаршида ўтган иккала баҳсда ҳам "Олимпик" ғалаба қозона олмаган 1та дуранг ва 1та мағлубият. Ўтган мавсумдаги ҳар иккала учрашувда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3тадан гол уриб, ғалаба қозонишган.


"Насаф" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: "қутурган" таркиб, чемпионлик вазифаси ва янги легионерлар (мутолаа учун)        



Бу жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар:
28.09.2023 "Олимпик" – "Насаф" 1:3
24.04.2023 "Насаф" – "Олимпик" 3:0
12.11.2022 "Олимпик" – "Насаф" 2:0
30.06.2022 "Насаф" – "Олимпик" 2:2

Ҳакамлар

Қаршидаги баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Асимов ўтган йил "Насаф" иштирокидаги учта баҳсда бош ҳакам бўлган (Ўзбекистон кубоги финали ҳам) ва уларнинг барчасида қаршиликлар ғалаба қозонишган. Асимов 2023 йил "Олимпик"нинг иккита ўйинида бош ҳакам бўлган: "Пахтакор" мағлуб этилган (3:2) ва "Бунёдкор" билан дуранг қайд этилган (1:1).


"НАСАФ" - "ОЛИМПИК"
1 март 2024 йил. 19:15
Бош ҳакам:
Азиз Асимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюрупов, Алишер Усмонов
Тўртинчи ҳакам: Умиджон Нутфуллоев
ВАР: Аҳрор Рисқуллаев
АВАР: Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Қудрат Мадраимов


"Олимпик" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Жамоанинг бу йилги бош мақсади - Париж!        



Тахминий таркиблар:
"Насаф":
Абдувоҳид Неъматов, Муродбек Раҳматов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сидиқов, Темур Чогадзе, Виктор да Сильва, Бобир Абдиҳолиқов.
"Олимпик": Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Шаҳзод Тоиров, Акбар Абдирасулов, Жалолиддин Содиқов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Фарруҳ Мухторов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Отабек Жўрақўзиев, Асад Жўрабоев. 


Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика