Latest news

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  4 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

ПФЛнинг махсус ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларини лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади News

ПФЛнинг махсус ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларини лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади

Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюришди.

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради. Айни пайтда Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи клубларга лицензиялаш талаблари ҳақида атрофлича маълумот бериш, улардан ушбу жараённи муваффақиятли якунлаш, Суперлига ёки Про лигада иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар борасида янада тўлиқ ахборот бериш, айнан қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим экани, клуб тизими ёки ички инфратузилмаси бўйича тузатиш ёки яхшилаш зарур бўлган масалаларини муҳокама этиш мақсадида бугун, 4 декабрьдан бошлаб ЎзПФЛнинг махсус мониторинг ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларига ташриф буюришни бошлайди.

Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюриб, мазкур клубларнинг яқин келажак режалари, олдинда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, ва умуман лицензиялаш талаблари қай тарзда бажарилаётгани бўйича мониторингдан ўтказади.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика