Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади.

Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари кеча 10 февраль кунидан йиғинга киришишди. Йиғин Наманган шаҳрида ўтказилмоқда.
 
Йиғини давомида асосий эътибор футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга  қаратилади. Карима Йўлдошева шогирдлари майдондаги машғулотлардан ташқари, тренажёр залида ҳам машқлар олиб боришади. Шунингдек, йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
 
Терма жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошева мазкур йиғинга Ўзбекистон U-16 терма жамоаси аъзоси бўлган Марина Косникова, Ойсара Суюнова, Дурдона Алиева ва Ангелина Полюшкевич каби  бир қатор футболчиларни таклиф қилган. Мақсад келажакда   Ўзбекистон U-19 терма жамоаси асосини ташкил қиладиган ёш футболчи қизларни ҳозирдан тайёрлаб бориш.
 
Намангандаги ўқув-машғулот йиғини 19 февралга қадар давом этади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика