Latest news

08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  22

ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА News

ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

"Ушбу тарихий натижа мамлакат футболи учун янги саҳифа ҳисобланса, навбатдаги устувор вазифа – Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишни ташкил этишдир.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ошириш, рақиб жамоаларни чуқур таҳлил қилиш, тиббий хизмат фаолиятини кучайтириш, мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш, психологик тайёргарликни мустаҳкамлаш, илмий-таҳлилий ёндашув асосида машғулот жараёнларини оптималлаштириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш орқали терма жамоанинг мусобақага энг яхши спорт формасида тайёрлаш мақсад қилинган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда миллий терма жамоага оид турли хабарлар тарқалмоқда. Шуни маълум қиламизки, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни аниқ режа асосида кетмоқда ва барча йўналишларни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги расмий ва тасдиқланган маълумотлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифалари орқали эълон қилинади", – дейилади ассоциация матбуот хизмати берган хабарда.

Аввалроқ ЎФА Йоахим Лёв ва Славен Билич каби таниқли мураббийлар билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика