Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  1 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  4 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  221 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Ўзаро ўйинларда ҳал бўлган чемпионлик News

Ўзаро ўйинларда ҳал бўлган чемпионлик

Шундай қилиб янгича форматда ўтказилган Суперлига бугун ўз ниҳоясига етди.

Аввалги тур "Пахтакор"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган "Локомотив" ўз тарихида кетма-кет учинчи марта чемпионликка эришди. "Темирйўлчилар" 2016 ва 2017 йилги мавсумларда ҳам олтин медалларни қўлга киритишганди. Бу йил эса "Локомотив"нинг чемпион бўлишида бир қатор омиллар сабаб бўлди ва шу ҳақда фикр юритамиз.

Мавсумни бир текис бошлай олмаган жамоа

Амалдаги чемпион ушбу мавсумни бир текис бошлай олмади. Суперлиганинг илк турини сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказган "Локомотив" 3:0 ҳисобида зафар қучди. Аммо шундан кейин қаторасига бешта ўйинда ғалаба қозона олмади. Бу ўйинлар уйда "Металлург" (1:1) ва "Қўқон-1912" (1:1) ҳамда сафарда "Навбаҳор" (0:2), АГМК (0:1) ва "Насаф" (1:2) жамоаларига қарши кечди. Бунинг устига "Локо" ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмади. Гуруҳ ўйинларини "Ал Дуҳайл" (Қатар), "Зоб Аҳан" (Эрон) ва "Ал Ваҳда" (БАА) клубларига қарши ўтказган жамоа 7 очко тўплаб гуруҳда қолиб кетди.

Бир томондан ОЧЛдаги муваффақиятсизлик, иккинчи тарафдан Суперлигадаги хунук иштирок албатта клуб раҳбариятини қониқтирмасди. Шу боис "Локомотив" ОЧЛ гуруҳ босқичининг охирги турини ўз майдонида 17 апрель куни "Зоб Аҳан"га қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобини қайд этганидан сўнг эртаси куни бош мураббий Андрей Микляев ишдан бўшатилди. Бунгача клуб мураббийлар штабида катта мураббий сифатида ишлаб келган Андрей Фёдоров вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Натижада ўтган йил маълум муддат "Нефтчи"га мураббийлик қилган Фёдоров мавсумнинг қолган қисмида "темирйўлчилар"ни бошқарди.

Андрей Фёдоровнинг илк ўйини 21 апрель куни "Сўғдиёна" билан баҳсга тўғри келди. Бу учрашувда "Локомотив" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Айнан шу ғалабадан кейин "Локо" учун муваффақиятли кунлар бошланиб кетма-кет бешта ўйинда ютқазмади: уч ғалаба ва икки дуранг. Аммо 13-турга келиб Фёдоров шогирдлари Бекободда "Металлург"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Мағлубият жамоага анча қаттиқ таъсирини кўрсатди ва шундан сўнг "Локомотив" биринчи босқичнинг қолган 9та ўйинида умуман мағлубиятга учрамади: 6 ғалаба ва 3 дуранг.

"Олтин очколар" ёрдам берганда

"Локомотив"нинг чемпион бўлишида "олтин очколар" қоидаси катта ёрдам берди. Тўғри, жамоа биринчи босқичнинг охирги 9та ўйинида ютқазмади. Бироқ "Пахтакор" ҳам катта шиддат билан олдинга ҳаракат қилаётганди. Биринчи босқич якунида "Пахтакор" 47 очко тўплаб энг яқин таъқибчиси "Локомотив"ни 7 очкога ортда қолдирди. "Локомотив" билан "Бунёдкор" бир хил 40 очкодан тўплашди. "Навбаҳор"да эса 22 ўйиндан сўнг 37 очко мужассам эди. Аммо иккинчи босқич олдидан жамоалар олтитадан икки гуруҳга бўлинганидан сўнг "олтин очколар" амалга киргач, жадвал бутунлай ўзгарди.

Энди "Навбаҳор" айнан "олтинлар очколар" сабаб пешқадамга айланиб олди. "Локомотив" ҳамон иккинчи ўринда қолган бўлса, "Пахтакор" учга тушиб кетди. Бу пайтга келиб "Навбаҳор"да 19, "Локомотив"да 18 ва "Пахтакор"да 17 очко бор эди. Кейин иккинчи босқичга старт берилди. Буёғига "Локомотив"ни тўхтатишнинг иложи бўлмай қолди. "Темирйўлчилар" қаторасига олтита учрашувда ғалабага эришишди. Бу ўйинлар орасида сафарда "Пахтакор" билан кечган баҳс ҳам бор эди. "Пахтакор" стадионида кечган учрашувда "Локо" ашаддий рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Айтиш мумкинки, айнан шу ғалаба "Локо" учун дадил қадам бўлди. Чунки бунгача жамоа Ўзбекистон Кубогида айнан "Пахтакор"дан 0:4 мағлубиятга учраб мусобақани тарк этган, шу боис буёғига фақат Суперлига ўйинлари қолганди. "Локомотив" бор эътиборини ички чемпионатга қаратди. Айниқса "Пахтакор" майдонида кечган 26-тур учрашуви муҳим аҳамият касб этди. Қўлга киртилган ғалаба эса "темирйўлчилар"ни учинчи чемпионлик сари бир қадам яқинлаштирди. Қаторасига олтита ғалабадан сўнг сафарда "Бунёдкор" билан 2:2 ўйнаган жамоа кейинги иккита учрашувни ҳам ўз фойдасига ҳал этди. Аввалига "Бухоро" 4:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейин "Пахтакор" 3:2 ҳисобида доғда қолдирди. Шундай қилиб чемпионлик ўйинида "Локомотив" муваффақиятга эришди.

Ўзаро ўйинлардаги устунлик

"Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги биринчи босқичнинг ҳар иккала баҳс дуранг натижа билан якун топганди. Эсингизда бўлса, "Локо" уй учрашувини баъзи сабабларга кўра "Бунёдкор" стадионида ўтказиб, ўйинда ҳисоб очилмаган, "Пахтакор" майдонида кечган беллашувда эса 1:1 қайд этилганди. 

"Локомотив"нинг чемпион бўлишида иккинчи босқичдаги ўзаро ўйинлар жуда катта роль ўйнади. Негаки "темирйўлчилар" ҳар иккала баҳсда "Пахтакор"ни мағлуб эта олишди. Бунинг устига жамоа мана шу икки ўйинда рақиб дарвозасига 6та тўп киритди. Бу эса ҳазилакам иш эмас. Бундан кўриниб турибдики, "Локомотив"нинг бу мавсум ҳам чемпион бўлишида айнан ўзаро ўйинлардаги ғалабалар ҳам муҳим аҳамият касб этган.

Бундан ташқари, "Локомотив" иккинчи босқичда энг кўп очко жамғарган жамоа бўлди: 10 ўйинда 28 очко. Битта дуранг ва 9 ғалаба. Ҳавас қилса арзийдиган кўрсаткич. "Пахтакор" эса 10та учрашувда 20 очко тўплади. Кўряпсизми, бу томонлама ҳам "шерлар" "темирйўлчилар"дан ортда қолишяпти. Яна бир қизиқ статистика шуки, "Локомотив" Суперлигада қаторасига 19 ўйиндан бери мағлуб бўлмади. "Пахтакор" эса охирги 19та беллашувнинг учтасида мағлубият аламини тотиб кўрди.

Агар "олтин очколар" бўлмаганида ҳам "Локомотив" ҳозир 68 очко билан биринчи, "Пахтакор" эса 67 очко билан иккинчи ўринда бўларди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика