Latest news

23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  0 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  0 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  8 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

Осиё Кубоги-2019. "C" гуруҳи мураббийлари News

Осиё Кубоги-2019. "C" гуруҳи мураббийлари

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 мусобақасига борган сари кам вақт қоляпти.

Қуйида "C" гуруҳи жамоаларини бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача маълумот келтириб ўтамиз.

"C" гуруҳи - Жанубий Корея, Хитой, Филиппин, Қирғизистон.

Паулу Бенту (Ж.Корея бош мураббийи)
Туғилган санаси: 20 июнь, 1969 й.

Жаҳон чемпионатидан сўнг Жанубий Корея терма жамоасини Паулу Бенту қабул қилиб олди. 49 ёшли португалиялик мураббий қўл остида кореяликлар мусобақага анча жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Унинг бошчилигида Корея термаси 6та ўйин ўтказиб ҳали мағлуб бўлмади.


Марчелло Липпи (Хитой бош мураббийи)
Туғилган санаси: 12 апрель, 1948 й.

Марчелло Липпини ортиқча таништириб ўтишга ҳожат йўқ. 70 ёшли мураббийни каттаю кичик яхши билади. 2006 йил Италия термаси билан жаҳон чемпиони бўлган мутахассис ҳозирда Хитойни бошқармоқда. У 2006 йилдан буён хитойликлар устози саналади.


Свен-Горан Эрикссон (Филиппин бош мураббийи)
Туғилган санаси: 5 февраль, 1948 й.

Машҳур швециялик мураббий Свен-Горан Эрикссон яқинда Филиппин терма жамоасини қабул қилиб олди. Унинг мақсади бу жамоа билан Осиё Кубогида имкон қадар муваффақиятли иштирок этиш. 70 ёшли мураббий ўз вақтида Англия терма жамоасини ҳам бошқарган.


Александр Крестинин (Қирғизистон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 19 сентябрь, 1978 й.

Қирғизистон терма жамоасини россиялик мураббий бошқаряпти. 40 ёшли Александр Крестинин қирғизларнинг тарихда илк бор Осиё Кубогига чиқишида муҳим ҳисса қўшди. У 2014 йилдан бери терма жамоа бош мураббийи ҳисобланади.


Осиё Кубоги-2019. "А" гуруҳи мураббийлари

Осиё Кубоги-2019. "B" гуруҳи мураббийлари

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика