Latest news

21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 21:35Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 3:1 (матнли трансляция)  11 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  7 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4

Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади News

Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади

Ўзбекистон футзал федерацияси жорий йилнинг июнь ойининг иккинчи ва учинчи декадасида олий лига йўлланмаси учун ўтиш турнирини режалаштиргани ҳақида муқаддам маълум қилгандик.

Мазкур мусобақада биринчи лиганинг охирги мавсуми иштирокчилари, шунингдек, янгидан шакллантирилган профессионал жамоалар ҳамда май ойида ўтказилган Ҳудудий лигалар ғолиблари курашида зафар қучган — "Пантера" (Қорақалпоғистон) жамоаси қатнашади.

Регламентга мувофиқ турнир иштирокчи жамоаларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларда, бир даврали тизимда ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффда курашни давом эттиришади. Бунда "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши, "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳининг иккинчи жамоасига қарши ярим финал учрашувида майдонга чиқади. Ярим финал ғолиблари эса ҳал қилувчи учрашувда олий лига йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.

Ўтиш турнири Жиззах шаҳрида ташкиллаштирилади. Ўйинлар санаси ва иштирок этувчи жамоалар ҳақида кейинроқ янада батафсил маълумот берамиз.

Rating: +1   

Comments

   
05 jun 19:30:07
УМИДЖОН ????
Зўр
   
05 jun 16:24:21
Fc Muynak sity
Олий лигадаан кимлар учди ва кимлар харакатда олий лигага нечта команда булади бу йил
championat.asia
Яндекс.Метрика