Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Оле-Гуннар Сульшер: "ПСЖ муҳим ўйинчиларини йўқотди, бу уларнинг ўйинини ўзгартириб юбориши мумкин" News

Оле-Гуннар Сульшер: "ПСЖ муҳим ўйинчиларини йўқотди, бу уларнинг ўйинини ўзгартириб юбориши мумкин"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Сульшер ЕЧЛ нимчорак финал босқичида ПСЖ билан бўладиган баҳсдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Келаётган ўйинларда бизни кучли рақиблар билан бўладиган беллашувлар кутиб турибди, лекин биз ҳозир энг яқин қолган ўйинга бор эътиборни қаратганмиз. Олдинга, узоқ учрашувларга ўтиб кетмаймиз, боиси бу ҳолатда консентрация йўқолади.

Муҳлислар ва ўйинчилар биз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган Чемпионлар Лигаси ўйинларини сабрсизлик билан кутишди. Мен шогирдларим учрашувни ишонч билан бошлаб, якунда ғалаба қозонишларини хоҳлайман.

Муҳим футболчиларни йўқотган исталган клуб буни сезади, аммо бу рақибига имконият беради. Шу сабабли ПСЖ ўйинини олдиндан айтиб бўлмайди. Бироқ, бизда уларнинг учрашувга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида таҳминлар бор.

Мазкур тўқнашувга ажойиб ҳолатда етиб келдик ва бизда яхши имкониятлар мавжуд. Ўзимизга ишонган ҳолда бутун бир жамоа бўлиб ҳаракат қиламиз. Агар шу каби катта ўйинларда иштирок этиш учун омадли вазият юзага келадиган бўлса, бундай имконият айнан ҳозир борлигини таъкидлаш керак", – деди Сульшер.

"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика