Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

ОЧЛ превьюси. "Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ) News

ОЧЛ превьюси. "Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ)

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи ўтиш босқичи учрашувлари ўтказилади.

12 февраль куни жами 8та ўйин ўтказилади. Битта ўйиндан иборат баҳсда ғолиб чиққан жамоалар 19 февраль куни бўлиб ўтадиган ОЧЛ плей-офф йўлланмасини қўлга киритишади. Ўтган мавсум Супрерлигада иккинчи ўринни қўлга киритган "Пахтакор" ўз майдонида Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилади.

"Пахтакор"
"Пахтакор" бу мавсум ўз тарихида 15-бор ОЧЛда иштирок этади. Бу жамоа 2002/2003 ҳамда 2004 йилги мавсумларда ярим финалга қадар етиб борган. "Пахтакор" ўзбек футболининг байроқдор жамоаларидан бири. Рақиб ҳам Ироқ тарихидаги энг номдор клублардан ҳисобланади.

Жамоанинг ОЧЛдаги иштироки:
2002/2003 - ярим финал
2004 - ярим финал
2005 - гуруҳ босқичи
2006 - гуруҳ босқичи
2007 - гуруҳ босқичи
2008 - гуруҳ босқичи
2009 - чорак финал
2010 - 1/8 финал
2011 - гуруҳ босқичи
2012 - гуруҳ босқичи
2013 - гуруҳ босқичи
2015 - гуруҳ босқичи
2016 - гуруҳ босқичи
2018 - плей-офф

"Эйр Форс"
"Эйр Форс" клубининг икки хил номи бор. Бу жамоани "Ал Қува Ал Жавия" деб ҳам аташади. "Эйр Форс" ўз тарихида тўртинчи марта ОЧЛда иштирок этяпти. Ўтган мавсум Ироқ чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаши сабабли ОЧЛга йўлланма олди. Жамоа бунгача гуруҳдан чиқа олмаган, аммо ОФК кубогининг охирги уч йилдаги ғолиби ҳисобланади.

Жамоанинг ОЧЛдаги иштироки:
2004 - гуруҳ босқичи
2006 - гуруҳ босқичи
2008 - гуруҳ босқичи

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика