Latest news

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

Мидори Хонда: "Бугунги натижадан ранжидим" News

Мидори Хонда: "Бугунги натижадан ранжидим"

Париж-2024 Олимпиадасига саралаш доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Австралия (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Мидори Хонда иштирок этди ва бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Австралия жуда ҳам яхши жамоа. Рақибнинг имкониятларидан келиб чиқиб футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди. Ўйин давомида 0:0 ҳисобини қайд этдик, аммо иккинчи бўлимда голлар ўтказиб юбордик. Якуний натижа яхши бўлмади. Иккинчи бўлимда футболчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди ва шу сабабли рақиб ҳисобни очди. Дастлабки голни ўтказиб юборганимиздан сўнг кайфиятимиз тушиб кетди ва шундан сўнг кейинги голларни ўтказиб юбордик. Футболчиларимиз бор кучини беришди ва имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди.

- Жисмоний ҳолатимиз сабаб мағлуб бўлдик дедингиз. Терма жамоада авлодлар алмашинувини бошлаш вақти келмадими? Ёш терма жамоаларимиздан ўйинчиларни асосий терма жамоага жалб этиш керакдир балки?

- Ҳа, биз U20 терма жамоасидан кўпгина футболчиларни таркибимизга жалб этамиз ва ҳозирги кунда терма жамоамиз сафида 6 нафар ёш футболчиларимиз бор.

- Австралияда бўлиб ўтадиган жавоб ўйинидаги имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Жавоб учрашувида кўпроқ ҳужум қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси бугун асосан ҳимояланди ва рақиб дарвозасига бор йўғи бир маротаба зарба бердик. Бугунги учрашувда агрессивроқ ўйин намойиш этсак ва тўпга кўпроқ эгалик қилганимизда балки камроқ гол ўтказиб юборармидик? Ёки Австралия каби кучли терма жамоага қарши очиқ футбол намойиш этиш иложсизми?

- Машғулотларда кўпроқ тўпга эгалик қилишни машқ қилишимиз керак экан. Тўпга эгалик қилаётган чоғи рақибларимиз кўпгина ҳолатларда тўпни биздан олиб қўйди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика