Latest news

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди News

Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Жанни Инфантино бошчилигидаги ФИФА делегацияси Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда бошқа расмийлар ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрида барпо этилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.

2022 йил 9 ноябрда қурилиши бошланган Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммаллиги, энергия тежамкорлиги ҳамда энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

100 гектардан ортиқ майдонда қад ростлаган мазкур мажмуа ўзида бир нечта спорт турлари учун мўлжалланган замонавий иншоотларни бирлаштиради. Улар кўп функцияли бўлиб, турли спорт турлари бўйича халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказишга тўлиқ тайёр ҳисобланади.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўз навбатида ушбу спорт инфратузилмасини юксак баҳолаб, Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилаётган замонавий шароитларни эътироф этди.

Rating: +4   

Comments

+1   
08 sep 16:13:09
fahritdin
Олимпия стадиони! Куриниши хам , номи хам дабдабаликку , лекин сигими жуда кам!!! Бор-йуги 12000 кишига мулжалланган. Килмайсизларми 30-40 минглик килиб!!!Куринишини каранг-навеслари баланду , лекин трибуналари митти куриняпти!!!
+1   
08 sep 16:05:00
Адхамжон Низамов
Бугун ютмасаларинг булмайди.Шефга бир узларингни курсатинглар ва бизни хурсанд килинглар.Олга, "Ок бурилар."
   
08 sep 18:35:10
Ўзбек футболининг муҳлиси
Reply to comment by fahritdin
Олимпия стадиони! Куриниши хам , номи хам дабдабаликку , лекин сигими жуда кам!!! Бор-йуги 12000 кишига мулжалланган. Килмайсизларми 30-40 минглик килиб!!!Куринишини каранг-навеслари баланду , лекин трибуналари митти куриняпти!!!
Бошида футбол учун эмас деб этилганку
   
08 sep 17:16:42
dilmurod sport
Reply to comment by fahritdin
Олимпия стадиони! Куриниши хам , номи хам дабдабаликку , лекин сигими жуда кам!!! Бор-йуги 12000 кишига мулжалланган. Килмайсизларми 30-40 минглик килиб!!!Куринишини каранг-навеслари баланду , лекин трибуналари митти куриняпти!!!
Шаҳар ташқарисида 12.000 одам кирса ҳам катта гап
championat.asia
Яндекс.Метрика