Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди News

Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди

ФИФА олти федерацияни мухлислар томонидан ирқчиликка йўл қўйилгани учун жазолади.

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш турнирининг июнь ойи ўйинларида мухлислар томонидан камситувчи ва ирқий камситишларга йўл қўйгани учун олтита федерацияга, жумладан, Аргентинага катта миқдорда жарималар белгилади. Бу ҳақда ФИФА сайтида хабар берилди.

Санкцияга дучор бўлган бошқа федерациялар қаторига Албания, Чили, Колумбия, Сербия ва Босния ва Герцеговина киради.

Албания федерацияси ирқчилик учун энг катта жарима — 7 июнь куни Сербия билан ўйинда қатор қоидабузарликлар учун 200 минг доллар тўлайди, шунингдек, Латвия билан ўйинда стадион сиғимини 20 фоизга камайтиради.

Аргентина ассоциацияси Колумбияга қарши ўйиндаги ирқчилик учун деярли 150 минг доллар (ва бошқа қоидабузарликлар учун яна 26 минг доллар), чилиликлар аргентиналикларга қарши ўйин учун 143 минг доллар, колумбияликлар Перуга қарши ўйин учун 87 минг доллар жаримага тортилди.

Сербия футбол ассоциацияси Андоррага қарши ўйиндаги воқеалар учун 62 минг доллар тўлаши керак, Босния ва Герцеговина эса Сан-Маринога қарши ўйиндан кейин 26 минг доллар жарима тўлайдиган бўлди.

ФИФА томонидан қўйилган бошқа қоидабузарликлар учун жарималар миқдори камроқ. Масалан, Аргентина пиротехника учун 1200 доллар тўлайди.

Олти сондан иборат жарималар ФИФАнинг ирқчилик ва дискриминацияга қарши фаолроқ курашишга тайёрлигини кўрсатади, у ўтган йили ўзининг барча аъзоларини шундай қилишга чақирди, дея қайд этади АП.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика