Latest news

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  1 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  16 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  64 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди" News

Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"

"Динамо" бош мураббийи Даврон Файзиев "Пахтакор" жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ўйин ҳақида қисқача фикр билдирадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. "Пахтакор" билан тенгма-тенг курашишга келган эдик. Шундай ҳам бўлди, лекин натижа мезбонлар учун етарли бўлди.  

"Пахтакор" устунлик томонида эди, аммо биз охиригача курашгандик. Оддий бир концентрациянинг йўқолиши биринчи гол билан якунланди. Бу албатта бироз тажриба билан боғлиқ. Агар биз тезкор ҳужумларимиздан фойдалана олганимизда ҳеч бўлмаса 1 очко билан қайтишимиз мумкин эди. 

Иккинчи бўлимда ўйинни кескин тушишини шогирдларим натижа учун ўйнагани билан боғлаш мумкин. Ҳимоячи тушириб, Сайфиев ва Машариоповлар ҳужум қилган томонни ёпишга ҳаракат қилдим. Лекин, ўнг томондан аниқ узатма бўлиши Сиддиқовнинг голига замин яратди. Ўша вазиятда Черан ва Бикмаевга эътибор бериб, Сиддиқовни бироз унутиб қўйишди ва натижада гол ўтказиб юбордик. 

"Пахтакор"ни бугунги ғалаба билан табриклайман ва Қатарда бўладиган ўйинда уларга омад тилайман" - дейди Файзиев. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика