Latest news

09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  5 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади News

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади

Қатарда Осиё кубоги баҳслари давом этаётган бир пайтда бугун Доҳада киберспорт бўйича Осиё кубоги старт олади.

Эътиборли томони мусобақа худди Осиё кубоги қуръаси сингари гуруҳларга ажартилади. Фақат баъзи мамлакатдан киберспортчилар келмагани учун улар мусобақада иштирок этишмайди. Масалан, бизнинг гуруҳда Австралиядан киберспортчи йўқ. Ҳар бир мамлакатдан икки нафардан киберспортчи eFootball симуляторида ўз ватани терма жамоаси билан ўйнайди. Ташкилотчилар янада қизиқ бўлиши учун айнан Осиё кубогига берилган қайдномадаги футболчилар билангина ўйнашни белгилаб қўйишган. Масалан, ўзбекистонлик киберспортчилар Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқуловни ўйната олишмайди.

Ўзбекистондан Салоҳиддин Эсанов ва Рашид Ҳакимов иштирок этишади.

Киберспорт бўлгани учун Ўзбекистон Сурия билан икки марта ўйнайди ва икки ўйин натижасига кўра ғолиб аниқланади. Мусобақа "Doha Festival City Mall"да ўтказилади ва 5 февраль куни ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугунги очилиш маросимига худди Осиё кубогида бўлгани сингари ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Ал Халифа ҳам ташриф буюради.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика