Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди" News

Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (1:1) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Амалдаги чемпионга қарши сафарда ўйнадик ва ўйинимиз ёмон чиқмади. Бугун ғалаба учун бор кучни ишга солишга ҳаракат қилдик. Натижадан қониқдим. Қаршида дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Лекин ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мукин эди.

- Бугун қандай ўйин кутгандингиз?

- Чемпионга қарши осон бўлмаслигини билардик. Ўйлаб қўйган режаларимиздан нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Баъзи ҳолларда индивидуал маҳорат етишмади. Маҳоратимиз юқори бўлганида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Шунга қарамай йигитларга раҳмат, ҳамма борини бериб ҳаракат қилди. Ўтказиб юборилган гол эса аламли бўлди.

- Иккинчи даврага тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими?

- Машғулотларни юқори даражада олиб бришга ҳаракат қилдик ва бунинг мевасини чемпионат ва Чемпионлар лигаси баҳсларида кўрамиз. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика