Latest news

17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  1 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  2 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  14 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  4 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  5 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  3 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1

"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси News

"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси

"Андижон" футбол клуби 2025/26 йилги мавсумда ўз тарихида илк маротаба Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу нафақат клуб, балки бутун Андижон вилояти учун катта шараф ва муваффақиятли саналади.    

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Легионерлар билан музокаралар олиб бориляпти, инфратузилма яхшиланяпти. Жамоа тўп тепадиган "Бобур Арена" стадионида ҳам халқаро ўйинларга мос равишда шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хўш, "Андижон" кимларга қарши тўқнаш келиш мумкин?

ОЧЛ 2 гуруҳ босқичи қуръа орқали аниқланади. Андижонликлар катта эҳтимол билан Марказий Осиё ёки Ғарбий Осиё жамоалари билан рақобатлашади. Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Хиндистон, Эрон, Иордания, Ироқ, Туркманистон каби давлатларининг клублари билан ўйнаш эҳтимоли мавжуд.

Қуръа қачон?

ОФК томонидан расман эълон қилинган қуръа маросими 2025 йилнинг 16 август санасида Малайзия давлатида бўлиб ўтади.

"Андижон" мусобақада 2-саватчадан ўрин эгаллаган. Қуйида саватчадан ўрин олган жамоалар билан танишишингиз мумкин:

1. "Истиқлол" (Эрон)

2. "Андижон" (Ўзбекистон)

3. Ироқнинг 2-ўринни олган жамоаси 

4. "Ал Ҳуссайн" (Иордания)

Қуръа натижаларидан сўнг "Андижон" уй-сафар тизимида жами 6 та ўйин ўтказади ва гуруҳда 1–2-ўринларни эгаллаган жасоалар плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб, кейинги босқичига чиқади.


Гуруҳ босқичи ўйинлари санаси:

1-тур: 16–18 сентябрь

2-тур: 30 сентябрь-2 октябрь

3-тур: 21-23 октябрь

4-тур: 4-6 ноябрь

5-тур: 25-27 ноябрь

6-тур: 10-11 декабрь


Нодирбек Абдуллаев

Rating: +9   

Comments

+3   
25 jul 20:04:13
Saidjahon
Жамоамизга омад.
+2   
25 jul 19:58:51
Андижан
Андижон чемпион бу́лади
+1   
25 jul 22:35:09
Аббосхужа
Reply to comment by Davronbek Abduvaliev
АНДИЖОН жамоасини халқаро мусобақаларда ўзини яхши томонлама кўрсатиш учун яхши имконият. ОМАД.
Шуни бир марта ёзсангиз хам ҳаммага тушунарли бўладику.
+1   
25 jul 22:17:48
Бавария & Ливерпуль
Nafaqat Andijon klubi bu yerda Yurt sha'ni biz doim Andijon klubi bilan birgamiz...
+1   
25 jul 21:43:09
Davronbek Abduvaliev
АНДИЖОН жамоасини халқаро мусобақаларда ўзини яхши томонлама кўрсатиш учун яхши имконият. ОМАД.
+1   
25 jul 21:43:03
Davronbek Abduvaliev
АНДИЖОН жамоасини халқаро мусобақаларда ўзини яхши томонлама кўрсатиш учун яхши имконият. ОМАД.
+1   
25 jul 21:42:56
Davronbek Abduvaliev
АНДИЖОН жамоасини халқаро мусобақаларда ўзини яхши томонлама кўрсатиш учун яхши имконият. ОМАД.
+1   
25 jul 21:42:51
Davronbek Abduvaliev
АНДИЖОН жамоасини халқаро мусобақаларда ўзини яхши томонлама кўрсатиш учун яхши имконият. ОМАД.
+1   
25 jul 21:42:42
Davronbek Abduvaliev
АНДИЖОН жамоасини халқаро мусобақаларда ўзини яхши томонлама кўрсатиш учун яхши имконият. ОМАД.
+1   
25 jul 21:42:35
Davronbek Abduvaliev
АНДИЖОН жамоасини халқаро мусобақаларда ўзини яхши томонлама кўрсатиш учун яхши имконият. ОМАД.
+1   
25 jul 20:29:50
Абдурахмон Вахобов
Андижонга омад
   
26 jul 09:18:21
Шухратжон Муйсинович
Андижон жамоасига омад тилаймиз. Камида гуруҳдан чиқсин. Фан клуб ОЧЛни ҳам ёриб ташашига ишонамиз.
   
26 jul 01:54:30
насрилло
НАСАФ шу турнирда уйнаса шу хам турнирми дейишади???....Бошка жамоа уйнаб колса бу катта обрули турнир халкаро майдон дейишади...!!!
   
25 jul 21:01:39
Фарход
Омад Андижонга, ! Лекин клуб кучайиши керак, и захира уриндиги хам купрок булиши керак, декабрь ойигача уйин булар экан. Худо курсатмасин иссик жон,
championat.asia
Яндекс.Метрика