Latest news

22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  0 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  76 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз” News

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз”

“Андижон”нинг “Корвинул” ҳамда “Канвон” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Алексадн Хомяков клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

-Александр Андреевич, Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви ҳам ўтказилди. Таассуротларингиз қандай?

-Биринчи ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, боғлиқлик умуман бўлмади. Бошқа томондан қараганда, биринчи ўйинда етарли вазиятлар яратдик, лекин яна якунига етказа олмадик. Рақибда эса аксинча, уларни ҳар бир зарбаси дарвозадан жой олди. Шунинг учун айтаман: бугун бизни кунимиз бўлмади. Иккинчи ўйин ҳақида гапирсам, яхши рақиб экан. 70 дақиқа тенгма-тенг кураш бўлди. Кўпроқ вақтимизни асосан ҳимояда ўтказдик ва қарши ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилдик. Ўйиндан қониқдим. Футболчиларга баракалла дейман. Ишлашда давом этамиз, бу ердаги йиғинимизни якунлаяпмиз. Лекин ҳали бизда чемпионат бошланишига яна икки ҳафта вақт бор. Асосий таркибни аниқлашда бир қарорга келишимиз керак ва захира таркибига кирадиганларни ҳам аниқлаб олишимиз лозим. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

-“Андижон”нинг Анталиядаги йиғини деярли ниҳоялаб қолди. Бир сўз билан айтганда, қониқиш ҳосил қилдингизми?

-Ҳа, умумий олганда, албатта қониқдим. Сифатли майдонлар, муносиб рақиблар… Амалга ошира олмаётган вазиятлар мени бироз асабийлаштирмоқда. Лекин бу масалани ҳал қила оламиз. Охирида кучайтира оладиган футболчиларни жалб қиламиз.

-Мухлисларни Рубин Хебайнинг ўрнини ким тўлдириши қизиқтиряпти. Бу борада қандай режа бор?

-Ҳа, ҳужумчи излаяпмиз. Тезроқ бир қарорга келишимиз керак. Рубин сингари ёрдам бера оладиган футболчи билан келишув жараёнидамиз. Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика