Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

"Ал Айн" клуби "Насаф"га қарши баҳс олдидан Лига кубоги ярим финал ўйинида ғалаба қозонди News

"Ал Айн" клуби "Насаф"га қарши баҳс олдидан Лига кубоги ярим финал ўйинида ғалаба қозонди

БАА клубнинг кейинги рақиби Қаршининг "Насаф" клуби бўлади.

Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" клуби ОЧЛ плей-офф ўйинидан олдинги учрашувда ғалаба қозонди. БАА Лига кубоги ярим финал босқичининг илк ўйинида "Иттиҳод Калба" клубига қарши майдонга тушган "Ал Айн" 2:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Голларга Софиан Раҳими ва  Ал Балушилар муаллифлик қилишди. Энди "Ал Айн" клуби Ўзбекистонга сафар қилади ва Қарши "Марказий" стадионида "Насаф" клуби билан ОЧЛ баҳсида қатнашади.

 "Иттиҳод Калба" - "Ал Айн" 0:2

Голлар: Софиан Раҳими, Ал Балуши


Маҳаллий чемпионатнинг 12 туридан сўнг "Ал Айн" жамоаси 25 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Клуб биринчи ўриндаги "Ал Васл"дан 5 очко камроқ тўплаган. 

Маълумот учун, "Насаф" ва "Ал Айн" ўртасидаги ОЧЛ плей-офф босқичидаги биринчи ўйин 14 февраль куни Қарши шаҳрида ўтказилади. Жавоб баҳси 21 февраль санасида ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика