Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз" News

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз"

"Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг 7-туридан сўнг турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Фарғоналикларнинг бу мавсум ишончли ўйин билан биргаликда натижада ҳам устунликни акс эттиряпти. Бунда албатта дарвозабон Акбар Тўраевнинг ҳиссаси ҳам катта бўлаётганини таъкидлаш жоиз. Футболда ўзгартириб бўлмас ибора борки, у айнан "Нефтчи"да ўз сўзини айтмоқда. "Дарвозабон ярим жамоа". "Бухоро"га қарши кечган учрашувдан сўнг Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Келинг дастлаб "Бухоро"га қарши кечган учрашувни ёдга олсак. Сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти ҳаммасини ўзгартириб юбордими ёки ўйин шу натижага мос ўтдими?

- Бухорога ғалаба учун борган эдик. Шу боис натижадан қониқиш ҳосил қилганимиз йўқ. Сўнгги дақиқадаги пенальтини муҳокама қилмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди. 

- Гоҳида шундай ўйинлар бўляптики, ҳакамларнинг борлиги билинмаяпти, ўйинлар шиддатли ўтмоқда. Лекин айрим учрашувларда бу яққол сезилиб қоляпти. Гап жамоалардами ёки рефериларда?

- Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса шундагина сифатли ва шиддатли футбол кўрамиз

- Умуман бу йил биз Акбар Тўраевни қайтадан кашф қиляпмиз. Ўзингиз ҳам ўйинларингизда ўзгариш сезяпсизми?      

- Мавсум олдидан яхши ва сифатли йиғин ўтказдик. Бу натижалар биргина мени эмас, бутун жамоанинг ҳаракати. Мен шунчаки майдонга чиқиб ўзимни ишимни бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Бор гап шу.  Терма жамоадан таклиф олиш, бу мураббийга боғлиқ.

- 7та тур ўтди бу дегани биринчи давранинг ярими. Мағлубиятга учрамаган фақат "Нефтчи" қолди. Жамоа давра охиригача шу темпни сақлаб қола оладими?

- Жамоамиз билан бир максадда йиғилганмиз, худо хоҳласа охиригача ҳаракат қиламиз

- Бу йил чемпионлик учун "Нефтчи"нинг имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?

- "Жўжани кузда санаймиз". Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Лекин биз охиригача курашамиз. Фарғона халқини хурсанд қилмоқчимиз.

- Орада маошлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар чиқди. Муаммо ечимини топдими?

- Маошлардан қарздорлик йўқ.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика