Latest news

21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  8 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  11 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6

9 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда News

9 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда

Инсайдер Иван Карпов маълумотларига кўра, Россияда реферилар ўйин натижаларига таъсир кўрсатиш учун пора олишда гумон қилинмоқда.

Гумон қилинувчилар орасида 8 июль куни қўлга олинган, Биринчи лига ўйинларида ишлаган Богдан Головко бор. У 24 май куни 34-турда "КАМАЗ"га қарши ўйинда (1:1) "Торпедо" фойдасига қасддан хато қилган деб гумон қилинмоқда. Москва жамоаси бу ўйинда мағлуб бўлмаслиги керак эди, бу уларга РПЛга тўғридан-тўғри чиқиш имконини берди.


Шунингдек, ишда арбитр Максим Перезва номи тилга олинмоқда, "Торпедо" раҳбарлари унга пора беришга уринган деб гумон қилинмоқда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Торпедо" эгаларидан бири Леонид Соболев ва директор Валерий Скородумовга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми ("Расмий спорт мусобақаси натижасига ноқонуний таъсир кўрсатиш") бўйича жиноий иш қўзғатилган эди. РФИнинг Тартиб-интизом қўмитаси (КДК) Москва клуби ишини 10 июль куни кўриб чиқади.

Rating: -3   

Comments

+1   
09 jul 17:15:38
Dilshod 441
Узбекистондами деб уйлабман, бизда жим жимидаку, ПФЛ Самарканддаги уйинга нега вар куйилмаганини халиям сир тутмокда, оммавий ахборот воситаларию барча спорт ва футболга оид сайтлар хам жим. Чалгитиш учун бошка давлат хакамларини мухокама киляпти. Ундан кура узимизни муаммоларни кутариб чикинглар
+1   
09 jul 16:40:38
Ishqiboz Muhlis
Россия нафиг, ўзимиздагиларни ёзинг. Как будъто бизда хакамлар гўзаллар.
   
09 jul 19:39:02
mirabzal
Биздаку хамма переслар. Вар мадридлар
   
09 jul 19:13:22
uzbfcn
Бизда қизиқ воқеалар бўладида хакам ўйинга каааатттттаааа қилиб чичиб қўяди. Бунинг оқибатида бир жамоа қимматли очкодан айрилади. Буни кўриб чиқиб хакам қўпол хатога йўл қўйди деб хакамга жарима солиб соққани олишади. Бечора жамоа эса қ... қ еб қолаверади. Порани олган хакам оз қисмини жаримага тўлаб 3-4 ўйиндан кейин яна оппоқ бўлиб ишлаверади. Ахрор Рисқуллаевга ўхшаган хакамлар йўқолмас экан чемпионат қизимайди.
   
09 jul 18:05:19
Umidjon Karimov
Шу сарлавхезе бошига Рассияда деб куйиш кийинми ааа
   
09 jul 16:15:27
Kabul Yusupdjanov
Урушга боргиси ёки соққани қилиб ўрусиядан бошқа ёққа қочмоқчи бўлгандир
championat.asia
Яндекс.Метрика