Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  13 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  3 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди News

Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди

Ушбу семинарда 24 нафар аёл ҳакам – 8 нафар бош ҳакам, 11 нафар ёрдамчи ҳакам ва 5 нафар Ҳакамлар академияси тингловчилари иштирок этмоқда.

Бугун бўлиб ўтган семинарда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик соҳасига, хусусан, аёл ҳакамлар ривожига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. У ҳар бир ҳакам ўз устида доимий ишлаши, чет тилларини ўрганиши лозимлигини таъкидлади. Шунда улар замонавий ҳакам сифатида шаклланиши мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, семинарда иштирок этаётган ҳакамлар ФИФА инструкторлари Родзали Якуб Муҳаммад, Али Траифи ва россиялик тажрибали аёл ҳакам Анастасия Пустовойтова томонидан берилаётган тавсияларни диққат билан тинглаши, фаол қатнашиши ва саволлар орқали ўз малакаларини ошириб бориши муҳимлиги айтиб ўтилди.  

ЎФА техник директори Ги Киала ҳам маросимда сўзга чиқиб, аёл ҳакамларнинг ўрни футбол ривожида тобора ортиб бораётганини таъкидлади. У ушбу семинар орқали ҳакамлар назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириб, келгусида миллий ва халқаро майдонларда фаол иштирок этишларига ишонч билдирди.

Родзали Якуб Муҳаммад сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футбол ҳакамлар марказига кўрсатган меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди ва семинар қатнашчиларига муваффақият тилади.

Анастасия Пустовойтова ҳам таклиф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, семинар давомида иштирокчиларга ўз билим, тажриба ва кўникмалари асосида тавсиялар беришини маълум қилди.

Семинар давомида ҳакамлар учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, ФИФА инструкторлари Али Траифи ва Анастасия Пустовойтова томонидан Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётган ёш ҳакамларга ҳакамлик фаолиятининг асосий тамойиллари бўйича маърузалар ўқиб берилади.

Маълумот учун, семинар 30 июнга қадар давом этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика