UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  5 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1

Зума Моуринью уни ахлат тўла қоп деб атаганини эслади Янгиликлар

Зума Моуринью уни ахлат тўла қоп деб атаганини эслади

"Челси" ҳимоячиси Курт Зума жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью билан бирга ишлаган дамларни ёдга олди.

Жозе бугунги кунда "Тоттенхэм"ни бошқармоқда.

"Бу қайси ўйин эканлигини эслолмайман, лекин биз сафарда 1:3 ҳисобида имкониятни бой бергандик. Кейинги куни Моуринью мен билан учрашди. У мени хонасига олиб борди ва мендан ҳаммаси жойидами деб сўради. Мен "ҳа" дедим, у эса аминмисан деб сўради. Мен яна ижобий жавоб бердим. Кейин эса у шундай деди: "Чунки, сен дам олиш кунлари (Чемпионат ўйинлари асосан шанба ва якшанба кунлари ўтказилади) ахлат тўла қоп эдинг". Ҳа, у айнан шундай деган эди. Мен ҳайрон қолдим, лекин унга майдонда жавоб қайтаришни хоҳладим. Ёдимда, ўша гаплар менга таъсир қилганди. Лекин, мен бунақанги нарсаларга реакция қила олишимни кўрсатишни жуда ҳам хоҳлаганман.

Моуринью ютишни ёқтирарди. У бунинг учун барча ресурсларни ишга соларди. Мен бу ерга 19 ёшда келганман ва у мени таркибга киритган. Мен имкониятга эга бўлганман ва ўйнаганман. Бошқа нима деб ўйлашини билмайман, ҳамманинг ўз фикри бор. Лекин, шахсан мен Жозе ёш футболчиларга имконият бермайди деган гапларга умуман қўшилмайман", - дея Зуманинг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика