UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  1 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  8 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Зукко мухлис танлови. Иккинчи ғолиб аниқланди Янгиликлар

Зукко мухлис танлови. Иккинчи ғолиб аниқланди

Кеча сайтимизда иккинчи марта “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтди.
5та савол мухлислар ҳукмига ҳавола қилинди. Саволларнинг жавоблари билан танишиб олинг.


Жавоблар
1. 11 октябрь 1993 йил. МҲСК – "Политотдел". Ҳакам Б.Ҳайдаров "Политотдел"дан Февзи Давлетовни 50-дақиқада, Алишер Отажонов, Азамат Абдураимов ва Роберт Гайни 78-дақиқада майдондан четлатган. Орадан 10 йил 11 кун ўтиб, 22 октябрь 2003 йил. "Гулистон" – "Трактор". Ҳакам Константин Смирнов "Гулистон"дан Жўрабек Каримқулов (50), Акмал Суяров (63), Ильдар Юлдашев (74) ва Азиз Осимов (82)ларни майдондан четлатган.

2. Кетма-кет бехато пенальтини голга айлантириш бўйича рекорд Хайрулла Каримовга тегишли. У 2000-2007 йиллар давомида 19 марта дарвозани аниқ нишонга олган. 2007 йил 7 октябрь куни “Машъал” таркибида “Нефтчи” дарвозасига 20-пенальтини голга айлантиришда адашган. Аниқроғи у дарвоза устунини нишонга олган.

3. Миллий чемпионат тўпурарлари рўйхатини Анвар Бердиев 210 гол билан бошқариб бормоқда.

4. Улуғбек Бақоев 2000 йилда 21 гол урган. Ўша мавсумда олий лигада ягона бўлиб турган кўрсаткични Қўқонда қайд этган. У мезбонлар дарвозасига 6та гол урган.

5. Чемпионатда 2 марта ўта йирик дуранг қайд этилган. Улардан бири 1997 йил “Чилонзор” – МҲСК учрашувида кузатилган. Аммо ўйин натижаси кўп ўтмай бекор қилинган ва “Чилонзор”га 0:3 техник мағлубият ёзилган. Иккинчи ўйин 1999 йил “Сўғдиёна” – “Дўстлик” жамоалари ўртасида кечган баҳсда тарих саҳифаларидан жой олган.
 
Бу саволларнинг иккитасига Орифжон Хушбоқтов (Sho’rchi) маълум даражада жавоб берган. Жавобларга энг яқин келган иштирокчи бўлгани сабабли бу ўқувчини ғолиб деб эълон қиламиз ва FIFA.UZ логотипи туширилган футболка топширамиз. Совғани олиш учун сайт маъмурияти билан боғланишингиз мумкин. asia@championat.asia

Эслатиб ўтамиз, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтади. Сайтимизни кузатиб боринг. Футболдаги билимингизни синаб кўринг ва совғаларга эга бўлинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика