UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  14 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  7 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  12 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  4 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  4 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1

Зукко мухлис танлови №8 Янгиликлар

Зукко мухлис танлови №8

Ҳурматли танловимиз иштирокчилари. Бугунгача ўтказилган босқичларда зукколигини намойиш этиб, ғолиблик сари интилган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман.
Танловда иштирок этиш билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаётган ҳар бир жумлани эътибордан четда қолдирмаяпмиз. Бу танловни ташкиллаштиришдан бош мақсад сифатида ўзимизнинг футболни яхши ўрганиш, уни қадрлаш ва доимо қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Шу сабабли, саволлар асосан ўзбек футболида содир бўлган воқеалар, статистика ва кўрсаткичлар асосида тузиляпти. Келажакда аниқроғи янги йилдан бошлаб бу танловни чемпионат кўринишида ўтказишни ўйлаб турибмиз. У ерда икки йўналишда саволлар сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилади. Биринчи йўналиш ўзбек футболи бўлса, иккинчиси халқаро футболга оид саволлар бўлади. Бу борада сизларда қандай фикр бўлса, бемалол сайтда қолдиришингиз мумкин. Саволлар сони қанча бўлиши керак, тест кўринишида бўлиши маъқулми ёки ундан воз кечиш керакми?


Қуйидаги тест саволларига энг биринчи ва энг кўп тўғри жавоб берган иштирокчи ғолиб бўлади. Битта иштирокчи икки ва ундан ортиқ жавоб берса унинг фақат дастлабки жавоби қабул қилинади. Шу боис биринчи жавобингизни аниқ ёзинг. Кейингилари ҳисобга ўтмайди. Барчага омад! (Жавобларни 1А, 2А, 3А.. шаклида ёзиб қолдиринглар)


Зукко мухлис танлови № 8:
1.Ўзбекистон чемпионатида неча марта амалдаги чемпион навбатдаги мавсумда совринсиз қолган?

А) 5 марта
Б) 1 марта
С) 3 марта
Д) 4 марта

2.Ўзбекистон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган жамоалардан қайси бири кейинги мавсумда барчани таажжубга солган?
А) ДЎстлик
Б) Навбаҳор
С) Пахтакор
Д) МХСК

3.Ўзбекистон чемпионатида энг кўп жамоа қайси йили иштирок этган?
А) 1992
Б) 1997
С) 2000
Д) 2001

4.Олий лигада бир учрашувда мухлислар энг кўп нечта гол кўришга эришган?
А) 10та, Б) 13та, С) 11та, Д) 12та

5.Олий лигада энг кам гол урган тўпурар қайси йили қайд этилган?
А) 1992
Б) 1999
С) 2010
Д) 2004


Лойиҳа муаллифи Бахтиёр Ширинов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика