UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  7 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  10 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  42 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  510 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади Янгиликлар

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Марко Станоевичнинг 8-дақиқа урган голи қаршиликларга навбатдаги уч очкони тақдим этди. Натижада Рўзиқул Бердиев шогирдлари клуб тарихида учинчи бор кумуш медалларни нақд қилишди.

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви якунига етгач, 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритган "Насаф" футбол клубини Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев табриклади.

"Юртимизда бошланган футбол мавсумини воҳамиз бош жамоаси - "Насаф" клуби "Андижон" жамоасини қабул қилиб - 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани барча мухлисларга ҳам маълум. Кечагидек эслайман: 0:1 ҳисобида бораётган жамоамиз охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди.

Ушбу ўйинда ўзим ҳам иштирок этиб, "Насаф"ни мавсумда юқори ўринларни эгаллашини кўп сонли мухлислари билан ният қилган эдик. Бугун ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, севимли жамоамиз ўз тарихида учинчи бор кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон вице-чемпиони - “Насаф” футбол клуби раҳбариятини, мурабиийларини, футболчиларни ва барча мен каби ушбу жамоа мухлисларини 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, фақат ва фақат: "Олға Насаф, олға!", деб тилак билдириб қоламан. Ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман. Аждарларга хос шижоат тарк этмасин. Ютуқ муборак бўлсин!"

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика