Зоммер "Бавария"га ўтади
18 янв 2023 22:20
Янгиликлар
Зоммер "Бавария"га ўтади
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони Янн Зоммер "Бавария" таркибини тўлдиради.
Манбанинг хабарига кўра, дарвозабон тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Мюнхенга етиб борган. Қайд этилишича, тиббий кўрик 18 январь куни кечқурун бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, шартномада бонуслар ҳам кўзда тутилган, унинг миқдори бир ярим миллион еврони ташкил этади. 34 ёшли швейцариялик посбон "Бавария" билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартномага имзо чекади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Зоммер 5 млн еврога баҳоланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар