UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  1 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  2 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  10 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  7 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2

"Зомин" устози Асқар Умаров: "Мутасаддилар ёрдам беришмаяпти. Жорий йил бошидан бери ҳали маош олмадик" Янгиликлар

"Зомин" устози Асқар Умаров: "Мутасаддилар ёрдам беришмаяпти. Жорий йил бошидан бери ҳали маош олмадик"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин" (4:2) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда "Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин бўлди. Бизда хатолар кўпайиб кетган. Дарвозабонимизнинг хатосидан гол ўтказиб юбордик. Кейинги учрашувларда  ваҳаракат қиламиз",- дейди Асқар Умаров.


- Дарвозабонни нима учун алмаштирмадингиз?

- Гол ўтказиш эмас, гол уриш учун ҳужумчини туширдик. 

- 40-дақиқадаёқ илк ўзгаришни амалга оширдингиз. Бу ўша футболчининг ўйинидан қониқмаганингизданми ёки бошқа режалар сабабми?

- У кўп хатоларга йўл қўйди. Иккинчи голимиз айнан шу туфайли дарвозамиздан ўрин олди. Кетма-кет уч маротаба тўп йўқотишдан кейин ўзгартиришга мажбур бўлдим. 

- Захирадан тушган футболчилар ўзини оқладими?

- Йўқ. Ўзини оқламади. Жамоамизнинг руҳий томондан тайёрлай олмаяпмиз. Кутяпмиз, ҳомийлардан ўзгаришлар бўладими, йўқми. Мутасадиллар ёрдам беришмаяпти. 

- Клубда молиявий ҳолати қандай?

- Тўғриси йил бошидан бери ойлик олганимиз йўқ. Сабр қилиб кутмоқдамиз. Жамоада ёмон футболчилар йиғилмаган. Сафар харажатлари ўзимиздан бўляпти. Бу ёрдам билан узоққа бориб бўлмайди. Ҳомийлар томонидан фўллаб-қувватланса бемалол Про лигада қолишимиз мумкин.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика