UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  0 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  2 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  4 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  3 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5

“Зомин” жамоасидан учта ўртоқлик ўйин Янгиликлар

“Зомин” жамоасидан учта ўртоқлик ўйин

Теглар :  Зомин
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этувчи “Зомин” жамоаси шу кунларда Тошкентда навбатдаги йиғинни ташкил қилиб бормоқда.

Ҳозиргача жамоа учта ўртоқлик учрашувини ўтказишди. “Зомин” жамоаси биринчи ўртоқлик учрашувини Тошкент шахрининг “Пахтакор-2” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув 2-0 ҳисобида пойтахтликлар фойдасига ҳал бўлди. Ушбу учрашувда асосан оқ бўрилар сафига қўшилган ёш ўйинчилар хизматидан фойдаланилди. Бироз тажрибаси кам бўлган ёш футболчилар имкониятни бой беришди.

Иккинчи учрашув кеча пойтахтликларнинг яна бир жамоаси “Бунёдкор-2” қарши ўтказишди. “Зомин” жамоасининг асосий футболчиларидан иборат учрашувда 3-1 ҳисобида оқ бўрилар фойдасига ҳал бўлди. Бугун эса биринчи лиганинг яна бир иштирокчиси “Локомотив-БФК” жамоасига қарши ўртоқлик учрашув ташкил қилинди. Якуний ҳисоб 4-0 зоминликлар фойдасига. Бу учрашувда ҳам оқ бўриларнинг асосий таркиб ўйинчилари иштирок этган баҳсда катта устунлик билан ғалаба қозонишди.

Кейинги ўртоқлик учрашуви ҳам катта эҳтимол билан пойтахтнинг яна бир жамоасига қарши эртага бўлиши кутулмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика