UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  29 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  9 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  10 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди” Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди”

“Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (1:3) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Зоир Тўрақулов журналистлар саволларига жавоб берди.


—Охирги турда сафарда “Бухоро” жамоасига қарши қийин ўйинни ўтказганимиз бугун ўзининг салбий таъсирини кўрсатди, — дея сўз бошлади Зоир Тўрақулов. — Ўз майдонимизда ўйнашимизга қарамай, бугун жамоамизнинг ўйини чиқмади.

—Охирги икки учрашувда мағлубиятга учрагани ҳам “Қизилқум”ни бугун жамоамизга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишга ундаган бўлса ажабмас. Учрашувни ёмон бошламадик. Ҳатто, тезкор гол ҳам киритдик. Одатда, бунақа вазият жамоага куч бағишлаши, ғалабага ундаши лозим. Аммо бугун бунинг аксини кўрдик, очиғи, рақибимиз бунга имкон бермади.

—Жамоамизда ички муҳит ёмон, дея олмайман. Футболчиларимизни ўзларини кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар етарли. Бугунги мағлубиятни қандай изоҳлашга ҳам ҳайронман. Қолаверса, футболда омад ҳам кўп нарсани белгилайди. Бухорода ҳам нақд ғалабани қўлдан чиқазгандик. Ҳимоя чизиғимизда муаммолар йўқ эмас, албатта. Бугун рақибимиз айнан ҳимояда йўл қўйилган хатолар эвазига жамоамизни жазолади.

—Аммо тушкунликка тушиш ярамайди. Олдинда яна тўртта учрашув кутиб турибди. Уларда максимал натижа қайд этиб, мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз, албатта. Мавсум охирида кучли ўнликдан жой олишни мўлжаллаганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика