UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  0 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  888 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Зоир Тўрақулов: “Мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, ҳаммаси ижобий ҳал бўлади” Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: “Мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, ҳаммаси ижобий ҳал бўлади”

“Бухоро” – “Шўртан” ўртасидаги учрашув якунлангач, “Оқ бўрилар” жамоаси устози энг биринчи навбатда ўз шогирдларига ажойиб ва мазмунли ўйин учун раҳмат айтди:
-Бугун, гарчи жамоамиз мағлубиятга учраган бўлса-да, шогирдларимга раҳмат айтаман. Ҳаммаси ўйин олдидан берилган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, футболда натижа муҳим. Лекин қўлга киритиладиган натижа аввало ўйин сифати ва мазмунига боғлиқ. Бугун ютқаздик, лекин мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, эртага ишончим комил биз албатта, ижобий натижага эришамиз.

-Кетма-кет муваффақиятсизлик гирдобидан йигитларни қандай олиб чиқиш режаси бор?
-Бош мураббий сифатида мен, клуб раҳбарияти аввало йигитларнинг ўзига ишонамиз. Айни пайтда таркибимизда тўп сураётган бир қатор ёшлар билан бирга, Асрор Алиқулов, Ярослав Крушельницкий, Жамол Отақулов, Азиз Алижонов, Павел Соломин, Андрей Власичев каби тажрибали футболчилар бор. Бу йигитлар футболда биринчи кун эмас. Шундай экан уларнинг тажрибасига суянган ҳолда қолган учрашувларда энг максимал очколарни тўплай оламиз. Қолаверса уй ўйинларимизда фидойи мухлисларимиз далдасига ҳам катта умид билан қараяпмиз.

-“Шўртан”нинг хавфли “ҳудуддан” чиқиб кетишига қанчалик даражада ишонасиз?

-Ҳар бир инсон эртанги кунга умид билан яшайди. Мен эса бош мураббий сифатида йигитларимизнинг салоҳиятига, имкониятига ишонаман. “Шўртан” олий лигага муносиб жамоа, демак ҳар қандай ҳолатда ҳам элитада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун энг максимал даражада бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

-Ҳозир миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 саралаш турнири “плей-офф” босқичидаги иштироки муносабати билан қисқа танаффус юзага келди. Жамоанинг кейинги учрашувларига тайёргарлиги қандай кечади?
-Байрам муносабати билан футболчиларга бироз дам берилади. 3 сентябрь куни Ғузордаги қароргоҳимизда йиғиламиз ва тайёргарлигимизни давом эттирамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика