Зоир Тўрақулов: "Ғалабага тенг дуранг бўлди"
15 сен 2013 10:09
Янгиликлар
Зоир Тўрақулов: "Ғалабага тенг дуранг бўлди"
“Шўртан” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида журналистлар билан “Оқ бўрилар” устози юзма-юз бўлди.
- Энг аввало бугун “Бунёдкор” билан ўйинда ғалабага тенг дурангга эришганлигимиз билан йигитларни табриклайман ва ўз навбатида бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман.
Навбатдаги учрашувларга ҳам ҳар доимгидек жиддий тайёргарлик олиб борамиз ва олдимизда турган энг муҳим масала - олий лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш вазифасини уддалаймиз. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
Қўлга киритилган очко шогирдларимнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.
- Биз ортда қолган сўнгги учрашувларда ўйин сифати борасида рақибларимиздан қолишмасак-да, муваффақиятсизликка учраб келаётган эдик. Гарчи, бугун ўз майдонимизда дуранг қайд этсак-да, “Бунёдкор”дан очко тортиб олишимиз, жамоамизнинг омадсизлик гирдобидан чиқиб кетишига жуда катта туртки бериши шубҳасиз.Навбатдаги учрашувларга ҳам ҳар доимгидек жиддий тайёргарлик олиб борамиз ва олдимизда турган энг муҳим масала - олий лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш вазифасини уддалаймиз. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар