UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  48 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  3 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1

Зоҳир Қўзибоев: “Насаф”га ўтишимнинг боиси ОЧЛда ўйнаш иштиёқи кучлилик қилди” Янгиликлар

Зоҳир Қўзибоев: “Насаф”га ўтишимнинг боиси ОЧЛда ўйнаш иштиёқи кучлилик қилди”

Яқинда “Насаф” ўз сафига тажрибали ҳужумчи Зоҳир Қўзибоевни қўшиб олди.

Эндиликда “Машъал”нинг собиқ футболчисига айланган Қўзибоев бу йил ОЧЛда дебют қилишга яқин турибди. Яқинда Зоҳир билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Зоҳир ака, гарчи ўтган йили сермаҳсуллик кўрсата олмаган бўлсангизда, “Насаф”дан таклиф бўлди. Бу сиз учун кутилмаганда юз бердими ёки қандайдир чорлов бўлишига умид бормиди?
- Тўғриси, кутмагандим. 2015 йилнинг 31 декабрь куни “Машъал” билан амалдаги шартномам ниҳоясига етишини билган “аждарлар” менга таклиф билан чиқди. Ўзим қашқадарёлик бўлганим учун ҳам нафақат вилоятимизнинг балки мамлакатимиздаги етакчи клубларидан бири бўлган “Насаф”ни таклифини рад этиб бўлмасди. Вилоятнинг бош жамоасида ўйнаш мен учун шараф.  

- “Насаф”нинг таклифи яна нимаси билан сизни ўзига жалб этди?
- Жамоа бу йил ҳам Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Менимча ҳар қандай футболчи бу каби нуфузи юқори бўлган чемпионатда ўйнаб ўзини кўрсатишга интилади. Қолаверса “Насаф” ички чемпионатда ҳам совринли ўринлар учун курашиб олиб боради. Мен ҳам бу йил “аждарлар” билан совринларни ютишни истаганим учун таклифни қабул қилдим. ОЧЛда ўйнаб яна миллий терма жамоадан чақирув олишга бор кучим билан харакат қиламан.

- Янги жамоангизда шуғулланаётганингизга ҳам анча бўлди. Хўш, дастлабки таассуротлар қандай?
- Жамоа мени яхши қабул қилди. Бу ерда кўплаб футболчилар билан олдиндан салом-алигимиз бор эди. Айримлари билан эса бирга ўйнаганман ҳам. Янги муҳитга мослашиб кетишимда бу ҳам менга жуда қўл келди.

- Бердиев ва Хомяковнинг машғулотларини таққослаб кўрдингизми?
- Ҳар бир мутахассиснинг футболга ўз қараши бўлади. Машғулотлар ўртасида албатта фарқ сезилди.  

- “Насаф”да сизни янада жиддий рақобат кутиб турибди. Буни айни дамда ўзингиз ҳам яхши тушуниб турган бўлсангиз керак?
- Ҳа. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. “Насаф”да тажрибали ҳужумчилар йиғилган. Албатта кимнинг майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Мен ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, бу ерда ҳам асосий таркибда ўйнамоқчиман.

- Бу йил ўз олдингизга қандай мақсадларни қўймоқдасиз?
- ОЧЛда ўйнаб ўзимни кўратмоқчиман. “Насаф”га голларим билан ёрдам бериш учун келдим. Камида 2014 йилги натижамни такрорлашга харакат қиламан. Насиб қилса бунга эришаман.

- Дарвоқе, “Машъал” сиз учун қадрдон жамоага айланиб қолганди. “Газчилар” ҳам сизни осонликча қўйиб юбормагандир?
- Ҳақиқатдан ҳам “Машъал”да уч йил ўйнадим. Бу вақт оралиғида жамоа мен учун ҳудди иккинчи уйимдек бўлиб қолганди. Клубдаги барча ходим ва футболчилар билан илиқ муносабат ўрнатганмиз. Муборакда ўйнаб футболчи сифатида янада шаклландим деб ўйлайман. Бунинг учун раҳбарият ва мураббийларга миннатдорчилик изҳор этмоқчиман. Албатта менга шартномани узайтириш таклифи бўлганди. Лекин янада ўсишга эришишни истаганим учун “Насаф”га кўчиб ўтишга қарор қилдим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика