UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  1 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман"

"Бухоро" жамоаси Тошкентда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари янги мураббийлар штаби бошчилигида йиғинни олиб бормоқда. Ўтказилган ўртоқлик учрашувларини кузата туриб "Бухоро"ни ўйинида жонланиш борлигини кўришимиз мумкин. Албатта, расмий ўйин билан ўртоқлик баҳси ўртасида фарқ бўлади. Биз бу борада жамоанинг тажрибали футболчиси Зоҳир Пиримовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Янги мураббийлар штабининг малакали ва тажрибали эканлиги машғулотларда билиниб турибди. Ўйинимизда ўзгаришлар бор яхши томонга. Тактик жиҳатдан ҳам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Жамшид Саидов ва Александр Хомяков жуфтлиги ўз ғоя, фалсафаларини футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилишмоқда. Оралиқда юзага келган танаффус биз учун фойдали бўлди деб ўйлайман. 

Жамоада ишлаётган барча мутахассислар мотивация, курашувчанликни қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Футболчилар ҳам машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Олдинда кутаётган учрашувларда ҳаммаси ижобий кўриниш олишига ишонаман. 

Биринчи галда ўйинимизда тартиб, ҳаракатларимизда тажоввузкорлик, жанговорлик бўлишини мураббийлар таъкидлашмоқда. Умуман олганда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Биз учун ҳар бир учрашув финалга тенг. Ортга йўл йўқ. Ҳар бир қўлга киритилган очко турнир жадвалидаги ўрнимизга таъсир қилади. Муҳими айни пайтда эгаллаб турган ўрнимизни  яхшилашга эътибор берамиз",- дейди Пиримов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика