UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Зоҳир Пиримов: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз”

Суперлиганинг 21-турида “Сурхон” ўз майдонида “Навбаҳор”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Бу ғалаба орқали клуб Суперлигада қолиш учун курашга қайтди. “Навбаҳор”га қарши ўйиндан сўнг “Сурхон”нинг етакчи футболчиси Зоҳир Пиримов билан суҳбатлашиб, унинг таассуротларига қулоқ тутдик.

- Мухлисларимизни стадионга қайтгани туфайли ва улар қаршисида тўп тепаётганимиздан келиб чиқиб, ғалаба қозонмасак бўлмасди, - дея сўз бошлади Пиримов. Қолаверса, турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб, уйда “Навбаҳор”ни мағлуб эта олмасак, вазиятимиз янада қийинлашарди. Шу жиҳатларни инобатга олиб, майдонга тушдик. Сўнгги дақиқаларга қадар юқори иштиёқ ва ҳарактер эвазига ғалабага эришдик.

- “Сурхон”нинг барқарор ўйин кўрсата олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Бир текис ўйин кўрсатишимиз учун вақт керак. Таркиб борасида кўплаб ўзгаришлар кузатилди, уларни бутунлай жамоа ўйинига мослашиб кетишига вақт керак. Гарчи, “Сурхон” баъзи ўйинларда мағлубиятга учраган бўлса-да, ўйин жиҳатидан рақибдан асло қолишгани йўқ. Баъзида ғалаба қозониш учун омадимиз келмаяпти.

- Кетма-кет очколарни бой бериш сабабли клубнинг ички муҳитида муаммолар юзага келмадими?


- Очиғи, мағлубиятлар жамоанинг руҳиятига таъсир қилади. Лекин ички муҳит борасида муаммолар йўқ. Барчамиз вазифамизни бажариш учун машғулотларда, ўйинларда тинимсиз меҳнат қилябмиз. “Навбаҳор” устидан қозонилган ғалаба эса бизни янада кўпроқ олдинга интилишимизга сабаб бўлади. Руҳий томондан ҳам қўшимча куч беради.




- “Навбаҳор”ни мағлубиятга учратилган бўлса-да, “Сурхон” ҳалигача хавфли зонада. Қолган олти ўйинда жамоангиз Суперлигада қолиш вазифасини уддасидан чиқадими?


- Барчада имконият бор. Ҳеч бир клуб Суперлигадан тушиб кетишни истамайди. Умид қиламанки, биз келгуси турларда ижобий натижалар кўрсата олсак, Суперлигада қолишни уддасидан чиқамиз. “Сурхон” бу вазифани бажаришига ишонаман.

- Жорий мавсумда ўзингизнинг ҳаракатларингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?


- Мавсум мен учун ёмон ўтгани йўқ. Ўртада бироз жароҳат олиб, бир нечта ўйинларда жамоага ёрдам бера олганим йўқ. Ҳозирда ҳаммаси яхши ва мавсум якунига қадар “Сурхон”га ёрдам бериб, Суперлигада қолишни уддасидан чиқсак, бундан мамнун бўлардим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика