UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  2 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0

Зоҳир Пиримов: "Пас"ни кўрибоқ зарба бериш ҳақида ўйладим" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Пас"ни кўрибоқ зарба бериш ҳақида ўйладим"

"Олмалиқ" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг Зоҳир Пиримов билан қисқача суҳбатлашдик.

"Албатта, бир жамоа сафида узоқ муддат тўп тепишни ҳамма футболчи ҳам истайди. 2008 йил жамоага таклиф қилинганимдан бери клубда мураббий ўзгармади. Айнан шу омил муваффақият гарови бўлди деб айтган бўлардим. Боиси мураббий алмашаверса ҳам футболчининг ўйинида ўзгариш бўлиши мумкин. Ундан ташқари, менга ишонишди", - дейди "Олмалиқ" сафида 150 учрашувни ўтказган Пиримов.


- Буни мураббий ҳам айтиб ўтди, фаолиятингизга назар ташласак, доим барқарор ўйнай олмаяпсиз. Бунга нима сабаб бўляпти?

- Тўғри, буни тан оламан. Мавсум бошида бироз ортда қоламан ва яхши ҳолатга киришда қийналаман. Сал вақт ўтгач, суръатга тушиб оламан. 


- Ўйинни захирадан тушиб, давом эттирдингиз. Захирада ўтирган пайтингиз "Қўқон-1912"нинг ожиз нуқталарини кўра олганмидингиз?

- Шундай деса ҳам бўлади. "Қўқон-1912" ўз жарима майдончаси ичида жуда ҳам зич ўйин намойиш этаётган эди. Ҳимоя ва дарвозабон анча яхши ҳаракат қилди. 


- Голга қандай шарҳ берасиз? 

- Яна 100та шундай имконият бўлса ҳам бундай гол уриш қийин. Павленко тўпни ҳаволатиб оширганидан кейин уни оёғимга тўғри тушишини ҳис қилдим ва ўйлаб ўтирмасдан дарвозани нишонга олдим. Агар зарбани посбон қайтарганида ҳам уни ушлаб олиши қийин бўларди, бирон футболчига тегиб гол бўлиши мумкин эди. Лекин унга ҳожат қолмади.


 Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика