UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади”

Теглар :  Зоҳир Пиримов
“Олмалиқ” клуби келаси йилги чемпионат баҳслари учун қишки йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Игорь Шквирин жамоани тарк этганидан сўнг, унинг ўрнига Виктор Кумиков таклиф этилди. “Кончилар” янги мавсумга тайёргарликни ушбу мураббий қўл остида ўтказмоқда. Лекин жамоа сардори Зоҳир Пиримов клуб машғулотларида қатнашмаяпти. Бунга, футболчининг “агар Игорь Шквирин жамоадан кетса, мен ҳам клубдан кетаман” деган гаплари сабаб бўлиши мумкин. 

“Айни дамда жамоа билан машғулотларда қатнашмаяпман. “Олмалиқ” клуби билан тузган шартномам шу йилнинг 30 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Айрим жамоалардан менга нисбатан қизиқишлар бўлмоқда. Лекин ҳозирча ҳеч ким жиддий таклиф билан чиқмади. “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади. Тўққиз йил бир жамоада тўп тепиб, кейин ушбу клубни тарк этиш жуда ҳам оғир. Юрагимнинг бир парчаси “Олмалиқ”да қолган. Қайси жамоага бориб қўшилишим янги йилдан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча уйимда дам оляпман”, - дейди “Олмалиқ” жамоаси футболчиси Зоҳир Пиримов 

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика