

“Кечадан бошлаб “Навбаҳор” таркибида машғулотларда қатнашдим. Ҳозирча фақат жисмоний машқлар ўтказдик. Жамоада “Андижон” клуби собиқ дарвозабони Акмал Турсунбоев ва бир анча ёш футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда.
Клуб раҳбариятидан ҳозирча шартнома имзоламасликни ўзим илтимос қилдим. Машғулотларда иштирок этиб турайчи, ҳаммаси яхши бўлса кейин бир гап бўлар. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди, лекин қайси клублардан эканлиги сир бўла қолсин”, - дейди Пиримов.
Жаҳонгир Сотволдиев



