Зоҳид Нурматов: “Бугун Ашурматов етишмади”

Aslanov Jasurbek
16 май 2015, 20:25
Аввалги турда олган қизил карточкачи туфайли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган Бахтиёр Ашурматовнинг ўрнига матбуот анжуманида унинг ёрдамчиси иштирок этди.

“Бугун шиддатли водий дербисини гувоҳига айландик. Биз майдонга рақиб жамоани ҳурмат қилган ҳолда тушган эдик. Учрашувда мағлубиятга учраган бўлсакда, яхши ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Афсуски ҳимоядаги қўпол хатолар эвазига мағлубиятга учрадик”, - дейди Зоҳид Нурматов.

Сўзини давом эттирар экан, катта мураббий қуйидагиларни қўшимча қилиб ўтди:

- ''Андижон'' жамоаси бу йил анча муваффақиятли ўйнамоқда. Улар шу кунгача ўз ўйинларини топиб олишга муваффақ бўлганликларига амин бўлдик. Мағлубиятга учралгандан кейин бутун жамоа айбдор бўлади. Ўйиндан кейин баҳс ёзилган видеони кўриб керакли хулосалар чиқарамиз. Унгача мен ҳеч бир футболчини айблашга журъат эта олмайман. Бугун жамоамизга бош мураббийимиз Бахтиёр Ашурматов етишмади деб ўйлайман. Бош мураббий бўлганида балки муваффақиятга эришган бўлармидик?


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›