Златко Далич: "Ал Айн" яхши тайёргарлик кўрмоқда"

Narzulla Saydullayev
17 авг 2016, 14:10
"Локомотив"нинг ОЧЛ чорак финалдаги рақиби "Ал Айн" бош мураббийи Златко Далич жамоасининг тайёргарлиги ҳақида қисқача фикр билдирди.

Хорватиялик мутахассис "Локомотив" билан бўладиган ўйин олдидан шундай деди:

- Ҳаммаси яхши кетяпти. Барча футболчиларнинг эътибори "Локомотив" билан бўладиган ўйинга қаратилган. Австриядаги йиғинимиз ҳам яхши ўтди. Биринчи ўйиндаги ғалаба биз учун жуда муҳим. Агар стадион тўлса ва мухлислар бизни қўллаб турса 23 август куни албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›