UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Златан: "Синиша Михайлович учун "Болонья"да текинга ўйнашга тайёр эдим" Янгиликлар

Златан: "Синиша Михайлович учун "Болонья"да текинга ўйнашга тайёр эдим"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлович ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Синиша ажойиб инсон, у билан ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Аввалига бир-биримизни ёқтирмадик, бироқ мен уни яхшироқ таниганимдан сўнг Синишага кўнглим тушди. Мен доим айтганман: "Агар урушга бориш керак бўлса, Синиша биринчи сафда бўлади. Мен эса иккинчи". 

Михайлович "Болонья"га ўтишим учун ҳаммасини қилганди. Унга тўғрисини айтдим ва аввалгидек югура олмаслигимни тушунтирдим. Синиша эса олдинда туриб вазиятлардан фойдаланишимнинг ўзи кифоя эканлигини айтди. У тўғри сўзларни топа олганди.

Мен у учун "Болонья"да текинга ўйнашга тайёрлигимни маълум қилдим. Кейинроқ, "Милан" пайдо бўлди. Менда "Болонья" ёки "Милан" эмас, фаолиятимни давом эттириш ёки якунлаш танлови бор эди", - деди Ибрагимович.


Златан жорий мавсум А Сериянинг олтита ўйинида 10 та гол урди ва битта голли пас берди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика