Златан Ибрагимович: «Ёшлигимда Роналдога ўхшашни истардим»

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2016, 12:21
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибрагимович ёшлигида Бразиия терма жамоаси ҳужумчиси Роналдога ҳавас қилганини айтиб ўтди.

- Олдинроқ сиз Роналдо — барча даврларнинг энг яхши футболчиси деб айтгансиз. Унинг қандай жиҳатлари бор эди?

- Менимча Роналдо феноменал ўйинчи эди. У қандай ҳаракат қилмасин доим битта гап айтардим: «Вау!» Қийин ишларни мўжизавий тарзда ижро қиларди.

Бундай футболчи олдин бўлмаган ҳозир ҳам йўқ. Ёшлигимда унинг ўйинларини томоша қилиб ўзимга шундай дердим: «Айнан шундай футболчи бўлишни истайман».

- Сиз урган энг чиройли гол?

- Бу осон, акробатик тарзда Англияга урган голим, — дейди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›