Зинедин Зидан: «Иско ажойиб ўйнади, у каби ўйнайдиганлар кам»

Narzulla Saydullayev
27 апр 2017, 08:10
«Реал» устози Зинедин Зидан «Депортиво»га қарши ўйиндан сўнг (6:2) ўз фикрларини билдирди,

«Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, бугунги ўйинимиздан хурсандман. Барчанинг ҳаракатидан қониқдим.

Иско ва Хамес гол уришганидан хурсандман. Уларнинг барчаси ажойиб формадалар. Энди менинг муаммойим бор: футболчига кейинги ўйинда ўйнамаслигини қандай айтиш.

Иско ғаройиб ўйнади. У каби ўйнайдиганлар жуда кам. Мухлислар унга яхши муносабатда бўлишмоқда», – дейди Зидан.

Бу мавсумда Иско фаолиятида илк бор Испания чемпионатида 10та гол урди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-espana.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›