

“Менга ҳар куни саволлар беришади, аммо жавобим ўша ўша. Қандай ишлаган бўлсам, шу руҳда давом эттираяпман.
Бугунги ғалабада иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоа жисмоний томондан ажойиб кўринди, аммо руҳий томондан бироз муаммолар кузатилди. Тактик томондан учрашувни жуда яхши ўтказдик ва бундан мамнунман. Ҳақли ғалабага эришдик.
Олдимизда ҳали кўплаб ўйинлар бор. Шу сабаб чемпионатда курашни давом эттирамиз”, дейди Зидан.


