UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  0 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  3 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  94 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Зинченко жамоасининг МЮга учраган мағлубиятини изоҳлади Янгиликлар

Зинченко жамоасининг МЮга учраган мағлубиятини изоҳлади

“Шаҳарликлар”нинг украиналик ҳимоячиси Манчестер дербисидан кейин жамоасининг ўйинини таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 29-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер Юнайтед” ҳамшаҳарлари ”Манчестер Сити”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

“Қийин учрашув бўлди. Юнайтедга қарши ўйнаш доим оғир бўлган, чунки улар яхши ўйин намойиш этишади. МЮ аъло даражада ҳимояланди ва прессинг уюштирди. Биз эса олдинги чизиқда янада агрессивроқ ҳаракат қилиб, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак бўлади.

Биз ўзимиз янада кучлироқ ўйнашимиз керак. Футбол фақат ташаббусни ўз кўлингда сақлаб туриш эмас, балки гол уриш ҳам демакдир. Ғалаба қозонмоқчи бўлсанг, албатта гол уришинг, хавфли вазиятларни яратишинг ва олдинги чизиқда босимни оширишинг керак. Биз рақиб бешта ҳимоячи билан тўп тепишини билардик ва бунга тайёр эдик. “Манчестер Юнайтед”ни табриклайман, бу бизнинг ёмон ўйинларимиздан бири эди.

Ўйинни мураббийимиз Гвардиола билан таҳлил қиламиз, у ўйин ҳақида ўз фикрларини айтади. Биз эса фақат олдинга қараб, олға юришимиз керак. Олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор ва биз таслим бўлишни истамаймиз”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Evening News.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика