Зиешга "Бешиктош"дан таклиф тушди — Туркиядаги трансфер ойнаси 8 февраль куни ёпилади
02 фев 2023 19:09
Янгиликлар
Зиешга "Бешиктош"дан таклиф тушди — Туркиядаги трансфер ойнаси 8 февраль куни ёпилади
"Челси" ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш "Бешиктош"дан таклиф олди, деб хабар берди Goal.com.
Манбага кўра, шартнома имзолашдан олдин ягона муаммо ярим ҳимоячининг юқори маоши бўлиши мумкин.
Туркияда қишки трансфер ойнаси 8 февраль куни якунига етади.
Аввалроқ Лондон клуби туфайли Зиешнинг ПСЖга ўтиши муваффақиятсизликка учрагани хабар қилинганди. 29 ёшли марокашлик футболчининг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Зиеш жорий мавсум "аристократлар" сафида барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар