UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Зидан – Лопетеги тўқнашуви, Кике Сетьеннинг дебюти. Испания Ла лигасининг 20-тур превьюси Янгиликлар

Зидан – Лопетеги тўқнашуви, Кике Сетьеннинг дебюти. Испания Ла лигасининг 20-тур превьюси

Бугун Испания чемпионатида иккинчи давра ўйинлари бошланади.

20-турнинг марказий учрашуви “Реал Мадрид” ҳамда “Севилья” ўртасида кечади. Шунингдек, олдинда бизни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутяпти. Биз эса сизларга баҳслар олдидан кичик анонсларни ҳавола этамиз.


17.01  01:00 (Тошкент вақти) “Леганес” – “Хетафе”

Мезбон жамоа “Леганес” Испания чемпионатидаги охирги 4 турда мағлубиятга учрамади (2 ғалаба, 2 дуранг). Шунга қарамай жамоа 14 очко билан ҳамон сўнгги ўринларда. “Хетафе” эса, охирги 2 турда мағлубият аламини тотиб кўрди. Лекин бундан олдинги 7 учрашувда Пепе Бордалас шогирдлари мағлубиятга учрашмаган (5 ғалаба, 2 дуранг). Жамоани Европа Лигасига йўлланма берувчи зонадан бор йўғи 1 очко ажратиб турибди. 


Ўйинга оид фактлар:

-    Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйин 2-0 ҳисобида “Хетафе” фойдасига ҳал бўлган. “Колизей Алфонсо Перес” стадионида бўлиб ўтган баҳсда 64- ва 84-дақиқаларда ҳужумчи Родригэс Анхел иккита гол урган.

-    “Леганес” ҳужумчиси Мартин Брайтвайте Испания чемпионатининг сўнгги 3 ўйинида гол урди.


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Димитрос Сиовас, Александр Шимановски (“Леганес”), Анхел Родригэс, Филип Манойлович (“Хетафе”)

Сўроқ остида: Роберт Кенеди (“Хетафе”)


18.01  17:00 (Тошкент вақти) “Леванте” – “Алавес”

“Леванте” 19-турдан сўнг 26 очкога эга. Сўнгги марта жамоа 2012/13 йилги мавсумда биринчи даврадан сўнг 26 очкодан кўпроқ очколарга эга бўлган (30 очко). Пауло Лопез шогирдлари бу мавсумда бошқа жамоаларга қараганда камроқ дуринг натижа қайд этишган – 2 марта. “Алавес” жамоаси ўтган турда “Бетис” билан дурангдан сўнг Ла лигадаги мағлубиятсиз ғалабасини 5 тага етказди. 


Ўйинга оид фактлар:

-    “Леванте” ҳужумчиси Рожер Марти Испания чемпионатининг сўнгги 6 ўйинида 6 та тўп киритди.


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Оер Оласабал, Иван Лопес, Робер Пер (“Леванте”), Томас Пина (“Алавес”)

Сўроқ остида: Хорхе Мирамон, Рубен Везу (“Леванте”), 


18.01  20:00 (Тошкент вақти) “Реал Мадрид” – “Севилья”      

Турнинг марказий учрашуви дея эътироф этилаётган ўйинда Мадридликларнинг собиқ устози Зидан – Хулен Лопетегига қарши. “Реал” сўнгги турда ғалабага эришиб мағлубиятсиз серияни 10 тага етказиб олди. “Севилья” эса охирги 11 турда атиги 1 марта мағлубият аламини тотиб кўришди. Натижалар ўхшаш, турнир жадвалида ҳам жамоларнинг 5 очко ажратиб турибди. “Севилья” чемпионатда фақат “Барселона” билан меҳмондаги ўйинда аутсайдер саналган ва ўшанда баҳс Каталонияликлар фойдасига якунланганди 4:0. “Реал” эса ўз уйида анча хотиржам, 6 ғалаба, 3 дуранг.  


Ўйинга оид фактлар:

-    “Реал” сўнгги 7 ўйиннинг 5 тасида дастлабки 45 дақиқада ғалаба қозона олмади. “Севилья” эса биринчи даврадаги 19 ўйиннинг 16 тасида биринчи бўлимни бой бермади (7 ғалаба, 9 дуранг).

-    “Севилья” ҳужумчиси Люк де Ёнг жорий чемпионатнинг 16 ўйинида қатнашган, 14 тасида гол ура олмаган.

 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Серхио Рамос, Эден Азар, Марко Асенсио (“Реал Мадрид”)

Сўроқ остида: Карим Бензема, Гарет Бейл (“Реал Мадрид”)

 

18.01  22:30 (Тошкент вақти) “Осасуна” – “Валядолид”

“Осасуна” Испания чемпионатининг сўнгги 4 турида ғалаба қозона олмади. “Валядолид”нинг ғалабасиз серияси 7 тага етган. Иккала жамоа ҳам турнир жадвали пастида. Памплона жамоаси Серхио Гонсалес шогирларидан 3 очко ортда. 


Ўйинга оид фактлар:

-    “Осасуна” чемпионатдаги сўнгги 8 та уй ўйинларининг 7 тасида камида 1 та гол ўтказиб юборган. 

-     “Осасуна” жорий чемпионатдаги голларининг 73 фоизини 2-бўлимда киритди. 


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Антонио Ларорре (“Осасуна”), 

Сўроқ остида: Рубен Мартинес, Раул Навас, Кике Барха (“Осасуна”), Начо Мартинес, Хави Санчес, Стивен Плаза (“Валёдалид”)


18.01  01:00 (Тошкент вақти) “Эйбар” – “Атлетико Мадрид”

Испания чемпионатида шанбанинг охирги ўйинида Мадридликлар “Эйбар” га қарши майдонда саф тортишади. “Эйбар” жамоаси 19 та ўйиндан сўнг 19 очкога тенг. “Атлетико” эса биринчи даврадан кейин 35 очко тўплаган. Бу натижа билан Мадридликлар 2016/17 йилги мавсумдаги натижасини такрорлади. “Эйбар” ҳимоя чизиғининг муҳим ўйинчиси Пауло Оливейра дисквалификация сабаб ўйинда қатнашмайди.


Ўйинга оид фактлар:

-    “Атлетико” чемпионатдаги 9 та учрашувнинг 7 тасида 1 тадан кўп гол ўтказмаган.

-    Мадридликлар ҳужумчиси Альваро Мората Ла Лигадаги сўнгги 10 та ўйинда 6 та гол урди.


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Коке, Тома Лемар, Хосе Марсия Хименес, Диего Коста, Герман Валера, Дарио Поведа (барчаси “Атлетико М”).

Сўроқ остида: Гонсало Эскаланте, Папе Диоп, Кике Гарсия, Анайтс Арбия, Иван Рамис (“Эйбар”), Фелипе, Шиме Врсалко (“Атлетико”). 


19.01  16:00 (Тошкент вақти) “Мальорка” – “Валенсия”

Ла Лигадаги якшанбанинг илк ўйини “Мальорка” ва “Валенсия” жамоалари ўртасида ўтади. “Мальорка” охирги учрашувдан сўнг мағлубиятли сериясини 6 тага узайтирди (1 дуранг, 5 мағлубият). “Валенсия” эса сўнгги 5 ўйинда ютқазмаяпти. Висенте Морено шогирдлари 15 очко билан 18-ўринда, Алберт Селадес жамоаси эса 31 очко билан 6-ўринда жойлашган. “Валенсия”нинг икки асосий 

футболчиси Ферран Торрес ва Родриго бўлажак ўйинда иштирок этмайди.


Ўйинга оид фактлар:

-    “Мальорка” чемпионатдаги сўнгги 9 учрашувнинг 7 тасида 2 тадан ортиқ тўп киритган.

-    “Мальорка” ҳужумчиси Анте Будимир Ла Лигадаги сўнгги 3 ўйинда 3 та гол муаллифи бўлган.


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ферран Торрес, Родриго, Гонсалу Гедеш, Кристиано Пиччини (“Валенсия”). 

Сўроқ остида: Жоан Састер, Хосеп Сене, Яннис Салибур (“Малорка”), Ману Валехо (“Валенсия”).


19.01  18:00 (Тошкент вақти) “Бетис” – “Реал Сосьедад”

Куннинг иккинчи ўйинида “Реал Сосьедад” “Бетис” меҳмони бўлади. Ла Лигада биринчи даврадан сўнг Сан-Себастян клуби Рубин шогирдларидан 7 очко олдинда. “Реал Сосьедад” 5-ўринда бўлса, “Бетис” 13-поғонада жойлашган. Бўлажак ўйинда аниқ фаворит йўқ. 


Ўйинга оид фактлар:

-    “Бетис” ўз уйида бу мавсумда 10 та ўйин ўтказди (17 та гол урган, 14 та гол ўтказиб юборган. 

-    “Реал Сосьедад” бу мавсум меҳмондаги учрашувларда 15 та гол урган бўлса, 14 та тўп ўтказиб юборган.


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Алфонсо Педраза, Хуанми (“Бетис”), Начо Монреал, Давид Сурутуса (“Реал Сосьедад”).

Сўроқ остида: Виллиям Карвалю, Францис Герреро (“Бетис”), Мартин Эдегор, Аритс Элустондо (“Реал Сосьедад”).


19.01  20:00 (Тошкент вақти) “Вильярреал” – “Эспаньол”

Каталонияликлар “Вильярреал” майдонига сафар қилишади. “Вильярреал” жамоаси чемпионатнинг охирги 4 турида ютқазмаяпти. Хавер Каллея шогирдлари сўнгги 4 ўйиннинг 3 тасида ғалабага эришиб, 28 очко билан турнир жадвалининг 9-ўринида. “Эспаньол” эса муваффақиятсиз натижалар сабаб Пабло Мачин билан хайрлашди. Унинг ўрнига Абелардо Фернандес келди. Охирги тур янги мутахассис учун дебют бўлди ва унда “Барселона” билан дуринг ўйнади (2:2). 


Ўйинга оид фактлар:

-    “Эспаньол” жорий чемпионатда 8 та ўйиннинг 6 тасида биринчи бўлимда гол урди. 

-    “Вильярреал” ҳужумчиси Жерар Морено бу мавсумда чемпионатда 19 та ўйинда майдонга тушиб 8 та гол урди.


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Бруно Сориано (“Вильярреал”), Себастен Коршя (“Эспаньол”).

Сўроқ остида: Раул Албиол, Сантяго Касерес (“Вильярреал”), Виктор Санчес, Пабло Пяти (“Эспаньол”).


19.01  22:30 (Тошкент вақти) “Атлетик Билбао” – “Сельта”

20-турда “Сельта” Бильбаога сафар қилади. “Атлетик” чемпионатнинг 4 ўйинида ғалаба қозона олмади (3 дуранг, 1 мағлубият). “Сельта”нинг мағлубиятсиз серияси 5 тага етган (3 дуранг, 2 мағлубият). Оскар Гарсия шогирдлари 17-поғонада, “хавфли зона” билан 4 очко фарқ қилмоқда.


Ўйинга оид фактлар:

-    “Атлетик” бу мавсумда битта уй ўйинида ютқазмади. 

-    “Сельта” ҳужумчиси Иаго Аспас Ла Лиганинг сўнгги 9 ўйинида, 6 та гол урди.


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Унаи Симон, Оскар де-Маркос (“Атлетик”), Нестор Араухо, Давид Жунука, Иван Виляр (“Сельта”).

Сўроқ остида: Арис Адурис (“Атлетик”), Хорхе Саентс (“Сельта”).


19.01  01:00 (Тошкент вақти) “Барселона” – “Гранада”

Испанияда 20-турнинг сўнгги учрашуви “Камп Ноу”да кечади. Унда пешқадам “Барселона” турнир жадвалида 10-поғонада жойлашган “Гранада”га қарши баҳс олиб боради. Эрнесто Валверденининг ўрнига келган Кике Сетьеннинг жамоадаги илк ўйини. “Барселона” кетма-кет 8 турда мағлубиятга учрамади (5 ғалаба, 3 дуранг). “Гранада” эса сўнгги 9 турда 2 марта ғалаба қозонган, 1 марта дуранг ўйнаган ва яна 6 ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрган.

Ўйинга оид фактлар:

-    “Барселона” чемпионатдаги сўнгги 8 ўйиннинг 7 тасида биринчи бўлимда 1 тадан кўпроқ гол урди.

-    Лионель Месси Ла Лигада охирги 14 та ўйинда 13 та тўп киритди. 


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Луис Суарес, Усман Дембеле (“Барселона”), Анхел Монторо, Кини, Федерико, Нейдер Лосано (“Гранада”).

Сўроқ остида: Артур Мело (“Барселона”), Янхел Эррера Ян Брис Этеки, Аарон Эскандел (“Гранада”) .


Оғабек Самисов тайёрлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика